Image default
101 хабари

НАЗОРАТСИЗ КОЛГАН БОЛА ШЎХЛИГИ ҚИММАТГА ТУШДИ

Шаҳримиз ҳудудида содир бўлаётган ёнғинлар туфайли давлат ва халқнинг мисқоллаб йиққан мулки кулга айланаётган ҳолат афсуски, учрамоқда. Бепарволик, масъулиятсизлик, хавфсизлик қоидаларига амал қилмаслик туфайли моддий ва маънавий зарар кўрилаётгани ачинарли.

Жорий йилнинг 8 октябр куни соат 15:09да шаҳримиздаги “Ҳилол” МФЙ Ибн Сино кўчасидаги уйнинг хашакхонаси ёнаётганлиги тўғрисида шаҳар Фавқулодда вазиятлар бўлимига хабар келиб тушди. ФВБ ходимлари воқеа жойига етиб борган вақт уйнинг хашакхонасининг 20 м2 майдони ёнаётган бўлган. Ёнғин тезда бартараф этилди, тан жароҳати олган ва вафот этганлар йўқ. Ёнғин сабаби ўрганилганда болалар шўхлиги, яъни, 7 ёшли бола гугурт ўйнаб, тўпланиб турган хашак уюмига ўт ёқиб юбориши натижасида содир бўлганлиги аниқланди.
Шу ўринда ота-оналарни яна бир бор фарзандлари назоратига бефарқ қарамасликка чақирамиз. Бунинг учун ёнғин хавфсизлиги қоидаларига тўлиқ риоя қилиб, зарур чора-тадбирларни ўз пайтида кўриш, давлат ёнғин назорати томонидан текшириш мобайнида аниқланган барча камчиликларни ўз вақтида бартараф этиш лозим.
Ўт балосига учрамаслик учун ҳамиша ҳушёр бўлайлик, хавфсизлик қоидаларига амал қилайлик!

Хуршид Элбоев,
шаҳар ФВБ Тезкор бўлинма бошлиғи, капитан.

МАВЗУГА ОИД

ЎТ БАЛОСИДАН ОГОҲ БЎЛИНГ!

admin

ФАРЗАНДЛАРИНГИЗ ҚОТИЛИГА АЙЛАНИБ ҚОЛМАНГ

admin

ҚЎҚОН БОЗОРИДАГИ ТАЛОФАТДАН ХУЛОСА ҚИЛИШИМИЗ ДАРКОР

admin

ХАВФСИЗЛИГИМИЗ ВА ОСОЙИШТАЛИГИМИЗ ЎЗ ҚЎЛИМИЗДА

admin