Image default
Жамият

НУРОНИЙЛАРНИ ЙЎҚЛАБ

“Нуроний” жамғармаси Олмалиқ шаҳар бўлими, Маҳалла хайрия жамоат фонди, «Мустақиллик» МФЙ фаоллари 60 йилга яқин биргаликда умр кечириб, ҳаёт гаштини сураётган нуронийлар — Ёқубхўжа ота Содиқов ва Рихси ая Халилованинг хонадонида бўлиб, уларнинг ҳолидан хабар олинди. Ушбу оиланинг ибратли ҳаётини ёш авлодга тарғиб этиш мақсадида “Қўша қариш саодати” мавзусида ёш оилалар ва ёшлар иштирокида давра суҳбати ташкил этилди.
Рихси ая ёшларга ҳаёт йўлини сўзлар экан, салкам 60 йил турмуш ўртоғи билан биргаликда умр кечириб ҳеч қачон бир-бирларига оғир гапиришмагани, баҳсли ҳолатлар тўғри келганда доимо бир гапдан қолиб, “узр” ва “кечирасиз” деган сўзларни ўзларига шиор қилиб олганликлари ҳақида ҳикоя қилиб берди.
Ёқубхўжа ота ҳам ўзларининг меҳнат фаолияти ва ёшлик даврларини эслаб, ёшларга қизиқарли воқеаларни ҳикоя қилиб берди ҳамда маслаҳатларини берди. Бугунги фаровон ҳаётимизга шукроналар келтириб, юртимизга тинчлик тилаб дуолар қилинди.

МАВЗУГА ОИД

“ҚАРС ИККИ ҚЎЛДАН ЧИҚАДИ”

admin

ҚУРБОНЛИК АЛЛОҲНИНГ ШАФҚАТИДИР

admin

КОНЧИ-МЕТАЛЛУРГЛАР КАСБ БАЙРАМЛАРИ КЕНГ НИШОНЛАНДИ

admin

КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ БИРГАЛИКДА КУРАШАМИЗ!

admin