Image default
Ижтимоий эълон

ЧАҚИРИЛУВЧИЛАР ВА ОТА-ОНАЛАР ДИҚҚАТИГА!

Олмалиқ шаҳар Мудофаа ишлари бўлимида фуқароларни муддатли ҳарбий ҳамда сафарбарлик чақирув резервидаги хизматлар (1997-2005 йилларда туғилган чақирилувчиларни ўрганиш, танлов ўтказиш ва дастлабки командаларга, ДХХ чегара қўшинлари, Миллий гвардия, Ички ишлар вазирлиги қоровул қўшинлари, фавқулотда вазиятлар вазирлиги, мудофаа вазирлиги қўшинлари)га танлаб олиш, чақирилувчиларни оилавий шароитини ўрганиш, Қуролли Кучлар сафини ватанпарвар, юксак интеллектуал салоҳиятга эга, ахлоқий-руҳий жиҳатдан ҳар томонлама етук, жисмонан бақувват ва соғлом бўлган, сараланган чақирилувчиларни тиббий кўрикдан ўтказиш тадбирлари ўтказилмоқда.
Шу муносабат билан чақирув қоғози олган фуқаролар зудлик билан Олмалиқ шаҳар мудофаа ишлари бўлими чақирув бўлинмасига келишлари шарт.
Чақирув қоғозини олганда чақирилувчи давлат ёки хусусий корхоналарда, ташкилотларда ишлашидан қатъий назар, мудофаа ишлари бўлимига келиб тиббий кўрикдан ўтишлари керак. Тиббий кўрикдан ўтиш вақти учун иш жойига маълумотнома берилади.
Олий ва ўрта махсус таълим муассасаларининг кундузги ва кечки бўлимларида ўқиётган талабалардан ўқиш жойидан маълумотномаси билан келиб, мудофаа ишлари бўлимида тиббий кўрикдан ўтиши талаб этилади.
Ота-оналар диққатига! Агар фарзандингиз чет элга ўқиш ёки ишлашга кетган бўлса, мудофаа ишлари бўлими чақирув бўлинмаси ходимларини хабардор қилишни унутманг!
Мурожаат учун шаҳар Мудофаа ишлари бўлими ходимларининг телефон рақамлари:

+99897-090-77-36,
+99894-931-48-04,
+99893-628-88-12.

МАВЗУГА ОИД

Мерос очилиши ҳақидахабардор қиламиз

admin

ТАДБИРКОРЛАР ВА ЭКСПОРТЁРЛАР ДИҚҚАТИГА!

admin

Мол-мулкингиз хавфсизлигини ишончли қўлларга топширинг!

admin

«Аммофос-Максам»
акциядорлик жамияти қуйидаги лавозимларга танлов эълон қилади:

admin