Image default
Жамият

ҚОНЛИ СУВ ҚАЕРДАНПАЙДО БЎЛДИ?

Жорий йилнинг 9 октябрь куни соат 19:00ларда шаҳримизнинг «Рамазон» маҳалласи, «Баҳор» кўчасидаги хонадонларнинг биридаги ичимлик сув жўмрагидан қонли сув оқиш ҳолати кузатилди.

Мазкур ҳолат бўйича шаҳар «Сув таъминоти» корхонасига мурожаат бўлган заҳоти вазият назоратга олиниб, муаммо сабабларини тезкор аниқлаш ва бартараф этиш чоралари кўрилди. Яъни, шаҳар Санитария-эпидемиология осойишталик ва Жамоат саломатлиги, Экология, ветеринария бўлимлари билан ҳамкорликда аниқландики, ушбу маҳаллага 500-600 метр узоқликда жойлашган кушхонанинг оқова қувури носозлиги сабабли оқовадан кўлмак ҳосил бўлган. Мазкур кўлмак сув яқинидан эса бундан узоқ йиллар аввал маҳалладаги 15 та хонадоннинг ўз маблағлари ҳисобидан тортиб олиб кирилган сув қувури жойлашган. Шу куни ичимлик сув қувурида ҳам носозлик юзага келиб, кўлмакдаги оқова сув ичимлик сув қувурига сизиб қўшилиб кетган. Натижада аҳоли хонадонларидаги сув жўмрагидан қонли сув оқиш ҳолати келиб чиққан.
Эртасига, 10 октябрь куни «Баҳор» кўчасидаги 15 та хонадонни сув билан таъминлайдиган яроқсиз 25 метр узунликдаги ичимлик сув қувури шаҳар «Сув таъминоти» корхонаси ҳисобидан янгисига алмаштирилди. Сув қувури янгилангач, шаҳар СЭО ва ЖСБ ходимлари томонидан қувурга тегишли тартибда гидрохлорид эритмаси қуйилиб, қувур ва сувда тозалов ишлари олиб борилди. 15 та хонадоннинг ҳар бирига бирма-бир кирилиб, ичимлик сувидан лаборатор таҳлиллар олиб текширувдан ўтказилди. Сувнинг истеъмолга яроқлилиги тасдиқлангач, бу ҳақда ҳар бир хонадон эгаларига хабар берилди.
Ҳозирда ушбу ҳолат бўйича шаҳар прокуратураси томонидан ҳам тергов ҳаракатлари бошланган. Бу ҳақда суд қарори чиққач, келгуси сонларимизда батафсил яна ушбу мавзуга тўхталамиз.

МАВЗУГА ОИД

ҚУРИЛИШЛАР ҚУСУРСИЗМИ?

admin

ОБОД МАНЗИЛЛАРДА ХАЙР-БАРАКА БЎЛУР!

admin

ҚИШ МАВСУМИГА ТАЙЁРМИСИЗ?

admin

2020 ЙИЛ САРҲИСОБИ

admin