Image default
Жиноят ва жазо

БОҒЧАДАГИ ТУХУМНИ ЎҒИРЛАБ…

Жорий йилнинг 18 сентябрь куни С.Маллаева (исм-шарифлар ўзгартирилган) Олмалиқ шаҳар 3-сонли ДМТТдан 5 дона тухум ва 1 дона сариёғни яширин равишда олиб чиқиб кетаётгани фош бўлди. Бу оз миқдордаги мулкни растрата қилиш йўли билан талон-тарож қилишдир.

Ҳуқуқбузар С.Маллахўжаева ушбу ҳаракатлари билан Ўзбекистон Республикаси МЖтК 61-моддасининг 1-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этган. С.Маллаева суддаги тушунтиришида айбига иқрор бўлиб, етказилган зарарни тўлиқ бартараф этганлиги, ҳозирги кунда ишидан пушаймонлиги бу ҳолат бошқа қайтарилмаслигини маълум қилиб, қонуний енгиллик беришни сўради.
Суд ҳуқуқбузар С.Маллаевага маъмурий жазо чораларини қўллашда Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 31,32-моддалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 30 ноябрдаги 35-сонли қарорида кўрсатилган раҳбарий тушунтиришларга риоя қилиб, унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтК 61-моддсининг 1-қисми санкцияси доирасида жарима жазоси тайинлашни лозим топди.
Юқоридагиларга кўра ҳамда Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 309-310-311-моддаларига асосан, суд С.Маллаева Ўзбекистон Республикаси МЖтК61-моддасининг 1-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этганликда айбли деб топилиб, унга базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари миқдорида, яъни 660.000 сўм жарима солинди.

Беҳзод Худойқулов,
Миллий гвардия Қўриқлаш бўлими сафдор ходими.

МАВЗУГА ОИД

ТАВБАСИГА ТАЯНМАГАН ТОВЛАМАЧИ

admin

“ТАШВИШ” ХАБАРИДАН ХАБАРСИЗ ЎҒРИ

admin

ГИЛАМГА ШИМДИРИЛГАН100,4 ГРАММ ОЛТИН ВА 28 ГРАММ КУМУШ…

admin

ИШЛАМАСДАН ТИШЛАМОҚЧИ ЭДИ, ЛЕКИН…

admin