Image default
Жамият

ШОНЛИ ТАРИХДАН ИСТИҚБОЛЛИ МАРРАЛАРГА

      Ўзбекистон рангли металлургиясининг байроқдори — Олмалиқ кон металлургия комбинатининг асосий ишлаб чиқариш корхонаси бўлмиш Мис эритиш заводи бу йил ўзининг шонли 60 йиллик тўйини нишонлайди. МЭЗнинг тарихи мамлакатимиз, хусусан шаҳримиз тарихи, оғир индустрия ва металлургия саноатининг ривожи билан чамбарчас боғлиқ. Мазкур санага бағишлаб янги саҳифамизни очар эканмиз, биз нафақат мамлакатимиз балки дунёдаги энг йирик металлургия корхонаси бўлган МЭЗнинг тарихи, бугунги куни ва истиқболли режалари хусусида батафсил маълумотларни бериб боришни мақсад қилганмиз.

    МЭЗ мис эритиш жараёнларини  тўлиқ ўзлаштирган ҳолда мис катодлари, аффинажланган олтин ва кумуш, техник селен, техник теллур, сульфат кислотаси, мис купороси, перренат аммоний, куйдирилган молибден ярим тайёр саноат маҳсулоти, эмалланган изоляцияли мис симлари каби ўндан зиёд муҳим маҳсулотлар ишлаб чиқаришга ихтиссослашган металлургия корхонаси ҳисобланади. Мазкур корхонани бунёд этиш ҳақида қарор 1958 йилнинг 17 майида қабул қилинган. Ўша даврда корхона қурилиши зарбдор бунёдкорлик участкаси деб эътироф этилиб, кенг миқёсда МЭЗни бунёд этишга киришилган. 1963 йилга келиб 17та пудратчи қурилиш ташкилотлари томонидан объектнинг асосий ускуналарини монтаж қилиш ва тайёр ҳолга келтиришга муваффақ бўлишган эди. 1963 йилнинг 25 ноябрида Мис эритиш заводининг яллиғ қайтариш печи қиздириш учун ёқилди. Ўша йилнинг 31 декабри соат 13.30да илк маротаба металл эритиш амалга оширилиб, заводнинг биринчи маҳсулоти-таркибида 98,6% мис бўлган маҳсулот қуйилди. 1964 йилнинг 14 апрелида собиқ иттифоқда биринчи бўлиб мисни қўзғолувчан анод печларида нокерак тоғ жинсларидан оловли усулда тозалаш амалга оширилди. Мис эритиш заводининг Мисни электролиз қилиш цехини қуриш ишлари 1964 йил сентябрида тўлиқ якунланди. 17 сентябрь санасига келиб электрод ванналарига электр токи ёрдамида кучланиш берилиб, кислотали эритмалари билан юклаш амалга оширилди. Эртаси куни эса Олмалиқ кон металлургия комбинатининг биринчи соф катодли миси олинди. Мис эритиш заводини қуриш ишлари 1975 йил декабрида тўлиқ якунига етказилди, айнан шу йилнинг 30 декабрида заводнинг Сульфат кислотаси олиш СК-23 бўлими ишга туширилди. Мамлакатимиз мустақиллигининг дастлабки йиллариданоқ комбинат бош металлургия корхонасини техник ва технологик қайта қуроллантириш ва ишлаб чиқариш кўрсаткичларини оширишга ҳукуматимиз томонидан алоҳида эътибор қаратила бошланди. 1991 йил декабрида Олтин ва кумуш аффинажи цехининг ишга тушиши мамлакатимиз раҳбариятининг комбинат, хусусан, МЭЗ иқтисодий ривожи йўлидаги раҳнамолигидан далолат беради. 2000 йилда МЭЗда Камёб металлар ишлаб чиқариш цехи фаолияти йўлга қўйилди. 2015 йилда йиллик ишлаб чиқариш қуввати 500 минг тоннани ташкил қилувчи  янги 4-СК бўлими фойдаланишга топширилди. 2017 йилда “МЭЗда янги эритиш печини қуриш” инвестициявий лойиҳаси доирасида ишга туширилган суюқ ваннада эритиш печи цех эритиш бўлимининг асосий металлургия агрегати бўлим қолмай балки комбинат мис металлургияси тарихида янги даврни бошлаб берди.

15 дан ортиқ цехлари бор, декабрда  60 йиллиги нишонланади. Сизга берилган  мақолалар биздагининг нусхаси бўлмайди. Бошқа йўналишда ёзилади. Фотосуратлар ҳам бизда қўйилмаган бўлади. МЭЗ 60 ёшда  номли  эмблема ясаб оласизлар. Тахминий эмблемани жўнатаман.

Ҳасан Абдуллаев.

МАВЗУГА ОИД

НЕГА СОВУҚ ТУШИШИ БИЛАН ИССИҚ СУВ, ЭЛЕКТР ВА ГАЗ ТЕЗ-ТЕЗ ЎЧАДИ?

admin

МАҚСАДИМИЗ — МАЛАКАЛИ МУТАХАССИСЛАР ТАЙЁРЛАШ

admin

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ РЕФЕРЕНДУМИНИ ЎТКАЗУВЧИ КОМИССИЯНИНГ РЕФЕРЕНДУМ УЧАСТКАЛАРИНИ ТУЗИШ ТЎҒРИСИДА ҚАРОРИ

admin

АҲОЛИНИ РЎЙХАТГА ОЛИШНИ ЎТКАЗИШ КЕРАК.МИ?

admin