Image default
Жамият

“ҚАРС ИККИ ҚЎЛДАН ЧИҚАДИ”

Маълумки, хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари ўрнига айни кунга келиб «Бошқарув сервис компаниялари» фаолият юритмоқда. Хўш, «Бошқарув сервис компанияси» ўзи нима?

Шу вақтга қадар коммунал хизматлар кўрсатиш соҳасида кемтикликлар мавжудлиги, уй-жой мулкдорларининг турли мурожаатлари бўйича келиб тушаётган муаммоларнинг аксарияти ўз вақтида ечим топмаётганлиги, мавжуд коммунал хизмат турларининг тизимли йўлга қўйилмаганлигининг гувоҳи бўлдик. Шу ўринда ўз-ўзидан замонавий бошқарув сервис компанияларининг ширкатлардан фарқи нималарда кўринади, деган савол туғилади? Эндиликда танлов шартлари асосида сараланадиган бошқарув ташкилоти кўп қаватли уйларга техник хизмат кўрсатиш учун моддий-техник базасининг мустаҳкамлиги, соҳада етарли тажрибага эга бўлган мутахассисларининг мавжудлиги, субъект томонидан ишнинг ҳар томонлама сифатли ташкил қилиниши ва шу каби шарт-шароитнинг мавжудлигини ўз зиммасига олади.
Шаҳримизда фаолият юритиб келаётган “Сиҳат-саломатликстрой” хусусий бошқарув сервис компанияси фаолиятига назар ташлаб, бу масалага бироз бўлса-да ойдинлик киритишга ҳаракат қилдик.
Биринчи қилинган хулосамиз, эндиликда кўп квартирали уйларга техник хизмат кўрсатиш учун бошқарув ташкилотининг моддий-техник базаси мустаҳкамлиги, соҳада етарли тажрибага эга бўлган мутахассисларнинг танлаб олингани, улар томонидан ишнинг ҳар томонлама сифатли ташкил қилиниши ва хонадонлар эгалари ва аҳоли вакилларининг коммунал хизматлар сифатидан розилигига эришиш йўлида муҳим қадам қўйилган. Бунга эса бош омил сифатида БСК раҳбари Абдураҳим Юсуповнинг мазкур соҳада 30 йилдан ортиқ тажрибага эгалиги ва юқори ташкилотчилик қирраларини кўрсатиш мумкин. Корхона 3 та Isuzu махсус чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш техникаси, 1 та ЗиЛ ўзи ағдарувчи транспорт воситаси, 2 та мотороллер ва 1 та Газ-24 Пикап автомашинасига эга. БСК Ҳамза, Ибн Сино, «Тошкент», А.Қаҳҳор, «Бўстон», И.Каримов МФЙлардаги 59 та кўп қаватли уйда яшаб келаётган 6700 га яқин аҳоли 334 та хонадон, 223 та йўлак ва кварталлар ички ҳовлиларига хизмат кўрсатиш ва ҳудудлар саранжом-саришталигини таъминлаш учун 18 нафар чилангар-сантехниклар ва фаррошлар сафарбар этилган. Энг асосийси, БСКнинг 94-665-70-30 диспетчерлик хизмати кечаю-кундуз узлуксиз ишлайди. Шу ўринда азалдан муаммо бўлган кўрсатилган хизматлар учун тўловлар амалга оширилиши масаласида тўхталиб ўтмай илож йўқ. БСКда тўлов биллинг тизими орқали қабул қилинади. Бунда фуқаролар кўрсатилаётган барча хизмат турлари учун тўловларнинг шаффофлик ва очиқлик тамойили асосида ишлатилишини электрон платформа орқали назорат қилиш имконига эга. Шунга қарамасдан аҳоли томонидан тўловлар тартибли олиб борилмаслиги икки томоннинг ҳам манфаатларига мос келмайди. 2022 йил август ойидан то шу кунга қадар қарздорларга оид 384 та иш Оҳангарон туманлараро иқтисодий судига оширилган. Шу кунга қадар Мажбурий ижро бюроси томонидан ундирувга қаратилган 100 та ижро ҳужжати мавжудлиги “қарс икки қўлдан” чиқишига далолат бўла олади.
Бир ойда битта хонадон маиший чиқиндилар олиб кетилиши учун ойига 2900 сўм миқдорида тўловни амалга ошириши белгиланган, шу маблағнинг тўлови ҳам муаммога айланаётгани ачинарлидир. Абдулла Қаҳҳор МФЙ 6-уй, 2-хонадонда яшовчи Рафаэл Гусеновнинг эътироф этишича, корхона кўрсатаётган хизматларга эътироз йўқ.
Газетанинг кичик саҳифаси орқали мазкур йўналишдаги муаммолар ва уларнинг ечимларини ёритиш мушкул. Лекин биз ҳар икки томонни тинглашга ва коммунал хизмат кўрсатиш соҳаси муаммоларига биргаликда ечим топишга бўлган ҳаракатлар ва ташаббусларни доимо қўллаб –қувватлаймиз ва бу мавзу диққат марказимизда бўлади.

Ҳасан Абдуллаев

МАВЗУГА ОИД

ҲАРБИЙ ҚИСМДА БИР КУН

admin

ДУНЁНИ БОШҚАРГАН КАСБ

admin

ДАВЛАТ ХИЗМАТЧИЛАРИ ВА ТАДБИРКОРЛАР ТАҚДИРЛАНДИ!

admin

ТИНЧЛИГИМИЗ ПОСБОНЛАРИШАРАФЛАНДИ

admin