Image default
101 хабари

ОМБОРДАГИ МАҲСУЛОТЛАРҚАНДАЙ САҚЛАНИШИ КЕРАК?

Сергели туманида жойлашган омборхонадан чиққан ёнғин омборларда сақланаётган товар-моддий бойликларни сақлаш йўриқномасига қатъий амал қилиш лозимлигини яна бир исботлади.

Товар-моддий бойликларни сақлашда уларни сув билан, бир-бири билан, ҳаво билан бирикишда ёниб кетиши мумкинлигини, шунингдек, ўз-ўзидан ёниб кетиш хусусиятини доимо ҳисобга олиш зарур.
Омборлардан фойдаланишда у ердаги хоналарни товар-моддий бойликлар билан ортиқча юклаб ташлашга йўл қўйилмайди. Товарларни саралаш, очиш, қадоқлаш ва комплектлаш ишлари учун алоҳида ажратилган хона бўлиши лозим. Смена тугагач бўш тара қадоқлаш воситаларини омбор бинолардан 20 метр масофа нарида жойлашган тара майдонларига омбордан олиб чиқиб қўйиш керак. Тараларни сақлаш учун алоҳида бино ёки омборнинг ёнғинга қарши деворлар билан ўралган бир қисмини ажратиш мумкин.
Товарларни сақлаш учун омбор чордоқларидан фойдаланиш тақиқланади.
Омборхоналарнинг электр тизимини ишдан сўнг токсизлантириш учун алоҳида турувчи устун ёки омборнинг ёнмайдиган девори ташқарисига қурилган темир яшикда электр ўчиргич дастак ўрнатилади. Омбор ва база хоналарида навбатчи ёриткичларни ўрнатиш тақиқланади. Омборхоналарда антресоллар (шифт остидаги токчалар)ни, ҳужра ва қоровулхоналарни ёнувчан ёки қийин ёнадиган қурилмалардан барпо этишга рухсат этилмайди.
Агарда омборга ёнғин хавфсизлиги ҳолати номаълум бўлган маҳсулотлар келтирилган бўлса, уларни тадқиқот қилиш учун таҳлилхоналарга жўнатиш лозим.
Омбордаги ҳар бир хонада ёнғин хавфсизлиги йўриқномалари илинган бўлиб, уларда моддалар ва материалларни сақлаш тартиби ва меъёрлари, омборларни қўриқлашга қабул қилиш ва топшириш қоидалари, омбор ҳудуди ва хоналарда ёнғинга қарши тартиб талаблари белгилаб берилади.
Иш тугагандан сўнг омборхоналарни уларнинг ёнғин хавфсизлиги учун жавобгар шахслар томонидан синчиклаб кўриб чиқилиши керак ва омбор ёпилгунга қадар ёнғинни келтириб чиқариши мумкин бўлган ёнғин хавфсизлиги тартибининг барча бузулишлари бартараф этилиши шарт.
Омборни ёпишдан олдин иситиш ускуналарининг ҳолатини текшириш, барча хоналарни кўздан кечириш, электр тизимини дастак билан токсизлантириш ва ушбу дастак жойлашган яшик эшикчасини тамғалаш зарур.
Товар моддий бойликлар омборларида автоматлаштирилган ўт ўчириш ёки қўриқлаш ўт ўчириш сигнализацияси ўрнатилган бўлиши шарт.

Н. Маматқулова,
ОЁХТТЭБ инспектори.

МАВЗУГА ОИД

ҚЎҚОН БОЗОРИДАГИ ТАЛОФАТДАН ХУЛОСА ҚИЛИШИМИЗ ДАРКОР

admin

ҚАРШИ КУРАШИШ ЭМАС, ОЛДИНИ ОЛИШ УЧУН

admin

ТАРҒИБОТ ДАВОМ ЭТМОҚДА

admin

МИС БОЙИТИШ ФАБРИКАСИДА ЁНҒИН НАЗОРАТИ

admin