Image default
Суд амалиётидан

“ТИЛЛАЧИ”НИТАЛОН-ТАРОЖ ҚИЛГАНУЧОВЛОН ҚАМОҚҚА РАВОНА БЎЛДИ

Ота-она фарзанди дунёга келганида яхши ният ва умидлар билан вояга етказади, ўзи камроқ еб-ичиб, кийинсада, биринчи навбатда фарзандини оёққа турғазишга ҳаракат қилади, вояга етишини интизорлик билан кутади.

Қаламга олинаётган “қаҳрамонлар”имиз – 19-21 ёш орасидаги Умид, Баҳодир ва Давроннинг ҳам ота-оналари шулар жумласидан. Аммо фарзанд ана шу умидни оқламасачи? Ота-она учун бундан ортиқ азоб бўлмаса керак.
Эндигина 20 ёшни қаршилаган Умид, Баҳодир ва Даврон (исм-шарифлар ўзгартирилган) мактабни битириб, катта мақсадлар сари олға қадам ташлаш ўрнига катта хатога йўл қўйди. Ўзларининг келажакларига раҳна солиб, ота-оналарини юзларини ҳам ерга қаратди.
Яъни, жорий йилнинг 1 март куни соат 22:30ларда Умид ҳамтовоқлари Баҳодир ва Давронга қўнғироқ қилиб, сотиладиган тилла зирак борлигини ва таниш “тиллачи”нинг уйига бориб келиш кераклигини айтади. Аммо унинг асл мақсади бошқа эди. Учовлон норғул йигит “Тотувлик” кўчаси, 4б-уй олдига бориб, у ерда Ш.Қамбаровга қўнғироқ қилди ва сотиладиган аёллар тилла тақинчоқлари борлигини ҳамда уларни сотиб олишни таклиф қилиб, уйидан алдаб ташқарига чақириб олишди. Йигитларнинг алдовига учган Ш.Қамбаров кўчага чиқиши билан йигитлар томонидан аёвсиз дўппосланди. Пайтдан фойдаланиб, йигитлар ҳушини йўқотган “тиллачи”нинг ёнидаги “Samsung J6” русумли уяли алоқа қўл телефони ва 600 АҚШ доллар пулларини чўнтагидан олиб, жуфтакни ростлашди.
Мазкур жиноят бўйича олиб борилган тезкор ҳаракатлар натижасида учала йигитнинг қилмишлари фош бўлди. Судга оид тиббий экспертизасининг хулосасига кўра, Ш.Қамбаровнинг танасида “бош мия ёпиқ жароҳати, бош мия чайқалиши, бурун суягини ёпиқ синиши, чап қўл 1-кафт суяги асосидан ёпиқ синиши, бел юмшоқ тўқимаси лат ейиши, шилинмаси, ушбу тан жароҳатлари оғирлик даражаси бўйича “ўртача оғир” тан жароҳатлари етказилганлиги аён бўлди.
Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 454-457, 460, 462-463, 465-468, 471-473-моддаларига амал қилиб, суд Б.Казанов ва Д.Абдумуталовга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 57-моддасини қўллаб, 4 (тўрт) йил муддатга озодликдан маҳрум қилинди.
У.Машарипов Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 164-моддаси 2-қисми “б” бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топилиб, ЖКнинг 57-моддасини қўллаб, 5 (беш) йил муддатга озодликдан маҳрум қилинди. Шунингдек, У.Машариповга шаҳар судининг 2022 йил 7 мартдаги ҳукмига кўра ўталмай қолган 1 йил 19 кун ахлоқ тузатиш иши жазосини қисман қўшиш йўли билан узил-кесил ўташ учун умумий 5 (беш) йил 4 (тўрт) ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Маъмуржон Туйчиев,
жиноят ишлари бўйича шаҳар суди раиси.

МАВЗУГА ОИД

ФИРИБГАРЛАРГА ҲАРОМ ЛУҚМА БУЮРМАДИ

admin

КАФИЛЛИК МАЖБУРИЯТДИР

admin

Иқтисодий низоларни ҳал қилишнинг муқобил усуллари — келишув битими ва медиатив келишув.

admin

НОҚОНУНИЙ САВДО «ПИШМАЙ ҚОЛДИ»

admin