Ўтказилган таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, содир бўлган ёнғинларнинг келиб чиқиши асосан оловдан эҳтиётсизлик билан фойдаланиш, электр ускуналарнинг носозлиги ва улардан фойдаланишда ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилмаслик, печ ва газ ускуналарининг носозлиги ва ёш болаларнинг олов билан ўйнашлари сабаб бўлмоқда.
Жумладан, жорий йилнинг 12 октябрь куни ҳам шаҳримиздаги хонадонларнинг бирида ёнғин содир бўлди. Шу куни соат 15:18 да Сўфи Оллоёр МФЙ «Тотувлик» кўчасидаги кўп қаватли 9-А уй 204-хонадоннинг айвон (балкон) қисмида ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида шаҳар ФВБга хабар келиб тушди. ФВБ ходимлари воқеа жойига етиб борган вақт кўп қаватли уйнинг айвони ва дераза ромларининг 15 м2 жойи тутаб ёнаётган бўлган. Ёнғин тезда ФВБ ходимлари томонидан бартараф этилди. Ёнғиндан тан-жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ. Ёнғин сабаби ўрганилганда носоз тортилган электр симларинининг қисқа туташуви натижасида содир бўлганлиги аниқланган.
Ҳурматли ҳамшаҳарлар, доимо ёнғин хавфсизлиги қоидаларига тўлиқ риоя қилинг. Давлат ёнғин назорати томонидан текшириш мобайнида аниқланган барча камчиликларни ўз вақтида бартараф этинг.
Ўт балосига учрамаслик учун ҳамиша ҳушёр бўлайлик, хавфсизлик қоидаларига амал қилайлик!
И.Валиев,
шаҳар ФВБ инспектори, сержант.