Image default
Таълим

МИЛЛИЙ ҚАДРИЯТЛАР ТАРАННУМИ

Миллий қадриятларимизни ёш авлод онгига янада сингдириш мақсадида жорий йил 2 ноябрь куни Олмалиқ Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникумида “Миллий қадриятлар куни” муносабати билан “Миллий қадриятлар тараннуми» мавзусида маънавий- маърифий тадбир ташкил этилди.
Тадбир доирасида техникум ўқувчи- ёшлари ўртасида “Миллий қадриятларнинг энг фаол тарғиботчиси” танлови ҳам бўлиб ўтди. Унда иқтидорли ўқувчи-қизлардан ташкил топган “Ўзбегим қизлари” ҳамда “Миллийлик тараннуми” жамоалари ўзаро беллашди. Беллашувда ўқувчилар миллий урф-одатларимизга хос бўлган миллий таомларимиздан иборат ўзбекона дастурхонлар безатиб, миллий анъаналаримизни намойиш этган ҳолда тадбирни кўтаринки рухда ўтказдилар. Шунингдек, ёшлар ўртасида миллий спорт ўйинлари ҳам ташкиллаштирилди.
Тадбир сўнгида миллий қадриятларимизни тарғиб қилиб, фаол иштирок этган ўқувчилар техникум маъмурияти томонидан фахрий ёрлиқлар билан тақдирланди.

Улбўсин Рустамова,
техникум психологи.

МАВЗУГА ОИД

ОЛИЙГОҲ АХБОРОТ РЕСУРС МАРКАЗИ34524 ДОНА КИТОБФОНДИГА ЭГА

admin

ФАН ОЛИМПИАДАСИНИНГ ШАҲАР БОСҚИЧИ БОШЛАНДИ

admin

ИПАК ЙЎЛИ ИННОВАЦИЯЛАР университети

admin

16-МАКТАБ ЎҚУВЧИЛАРИ -ТАНЛОВ ҒОЛИБИ

admin