Image default
Шеърий саҳифа

ШИФОКОР ҚИЗЛАР

Ғазаллар битилган рухсорингизга,
Кунгил ошуфта ҳилолингизга.
Зорланиб термулдик висолингизга,
Лаҳзами меъёрли виқорингизга.

Куйлайман завқли жасоратингизни,
Сархушли дилкашли хуморингизни.
Бетакрор, беназир жамолингизни,
Зиёли, зиёда идрокингизни.

Ожизга нур берган нурафшонларсиз,
Руҳни ҳам сийлаган беозорларсиз.
Илоҳий Ибн Сино ворисларисиз,
Хаста тан малҳами шифокорларсиз.

Юртимнинг таянчи вафодорсизлар,
Беморнинг бошида бедор ҳам сизлар.
Соғлом турмушнинг ижодкори сизлар,
Мираъзам куйлаган беғуборсизлар.

Мираъзам Мирсидиков,
шаҳар кўп тармоқли марказий поликлиникаси Олий тоифали хирурги.

МАВЗУГА ОИД

Шеърият шайдолари

admin

FASLLAR

admin

JANNATGA QASR SOLING

admin

АЙТИНГ, БАҲОР КЕЛДИМИ?

admin