Умримиз давомида манзилимизга етмоқлигимиз учун бизга турлича йўллар тақдим этилади ва уларни биз турли усулларда босиб ўтамиз. Кимлардир манзилига қийинчилклар билан етиб келса, кимлардир эса осон йўлни танлашни ўзига маъқул деб кўради.
Товар моддий бойликларининг ноқонуний айланмасига қарши курашувчи ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари иштирокида ўтказилган тезкор-тадбир натижасида 2023 йилнинг 8 октябрь куни Тимур Шарипов (исм-шарифлар ўзгартирилган)нинг қилмишлари фош этилди.
Тимур Шарипов давлат чегараси орқали қонунга хилоф равишда олиб ўтилган қиймати 50 миллион сўм бўлган жами 36.800 дона «Британик» номли пиротехника воситалари Тошкент шаҳар Яшнобод тумани ҳудудида ўтказилган тезкор тадбир давомида, давлат рақами O1Z619QB бўлган қора рангли «Жентра» автомашинасининг юкхонасида яширин ҳолда олиб ўтаётган вақтда ДХХ Чегара қўшинлари ва Тошкент вилояти Божхона бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда тўхтатиб қолинган.
Ушбу ҳолат юзасидан ҳозирда тегишли тартибда терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.
С.Ўринбоев.