Image default
Жиноят ва жазо

“ҲАСАН-ҲУСАН МАРКЕТ”ДАГИТАЛОН-ТАРОЖЛИККА ЧЕК ҚЎЙИЛДИ

Жорий йилнинг 27 август куни соат 19:30лар атрофида Олмалиқ шаҳрининг А.Навоий кўчасида жойлашган “Гемини” МЧЖга қарашли бўлган “Ҳасан-Ҳусан маркет” дўконидан умумий баҳоси 79 минг сўм бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари растрата йўли билан талон-торож қилинганлиги аниқланган. Судда сўроқ қилинган Б.Галеев айбига иқрор бўлиб, шу куни соат 19:30 лар атрофида “Ҳасан-Ҳусан маркет” дўконидан 79 минг сўмлик бўлган озиқ-овқат маҳсулотларини талон-тарож қилганлигини, етказилган зарарни тўлиқ бартараф этганлигини, ҳозирги кунда ишидан пушаймонлигини, бу ҳолатни бошқа қайтармаслигини маълум қилиб, суддан енгиллик беришни сўради.
Суд иш ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, Б.Галеевнинг юқорида келтириб ўтилган ҳаракатларини Ўзбекистон Республикаси МЖтК 61-моддасининг 1-қисми билан тўғри квалификация қилинган деб ҳисоблади. Суд ҳуқуқбузар Б.Галеевга маъмурий жазо чораларини қўллашда, содир этган ҳуқуқбузарлик ҳаракатларининг ижтимоий хавфлилик даражасини, етказилган зарар тўлиқ бартараф этилганлигини унинг шахсини оилавий ва моддий шароитини инобатга олиб, унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтК 61-моддасининг 1-қисми санкцияси доирасида жарима жазоси тайинлашни лозим топди. Яъни, Б.Галеев Ўзбекистон Республикаси МЖтК 61-моддасининг 1-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этганликда айбли деб топилиб, унга базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари миқдорида, 660.000 сўм жарима жазосини қўллади.

Беҳзод Худойқулов,
шаҳар Қўриқлаш бўлими ходими.

МАВЗУГА ОИД

БИР ОЙДА ҚАНЧА ЖИНОЯТ СОДИР ЭТИЛГАНИНИ БИЛАСИЗМИ?

admin

ЎЗ ЖОНИГА ҚАСД: САБАБЛАР ВА ЕЧИМ

admin

ДОИМ АЙБЛАНУВЧИ ЭМАС, БАЪЗАН ЖАБРЛАНУВЧИ ҲАМ АЙБДОР

admin

МАҚСАД — НАТИЖАДОРЛИКНИ ОШИРИШ

admin