Image default
Янгиликлар

“БИЗ БИР БЎЛСАК — ЯГОНА ХАЛҚМИЗ,БИРЛАШСАК — ВАТАНМИЗ!”

Вилоятимизда 30 ёшгача бўлган ёшлар сони 1,5 миллиондан ортиқ, вилоят аҳлининг 53% фоизини ташкил этиши уларнинг таълим-тарбиясига эътибор бериш муҳим вазифалардан биридир.

Зотан, Президентимиз Ш.Мирзиёев “Нажот — таълимда, нажот — тарбияда, нажот – билимда” деган ғояни бежиз илгари сурмадилар. Ушбу ғоя остида жорий йилнинг 10 ноябрь куни вилоятимиз бўйлаб ёшлар ўртасида “Биз бир бўлсак — ягона халқмиз, бирлашсак — Ватанмиз!” шиори остида “Маънавият марафони” лойиҳаси доирасида турли маънавий-маърифий, интеллектуал ҳамда спорт тадбирлари ўтказилди.
Жумладан, шаҳримизнинг “Тожмаҳал” тантаналар мажмуида “Заковат” интеллектуал ўйини, 20-ихтисослашган давлат умумтаълим мактабида китобхонлик ҳамда 1-ИДУМда спорт мусобақалари ташкил этилди. Ушбу маънавий-маърифий тадбирлар орқали ёшларга юртимизда олиб борилаётган изчил ислоҳотлар, эришилаётган ютуқлар ҳақида кенг маълумотлар берилиб, ёшларда ватанга муҳаббат Ватанга муҳаббат, халқимизга садоқат ҳиссини янада кучайтириш, тарбиясига салбий таъсир этувчи ғоявий таҳдидларга қарши иммунитетни мустаҳкамлаш, ёшларни илм-фанга, маърифатга тарғиб қилиш баробарида маърифатли жамият қуриш, ёшлар қалбида Янги Ўзбекистонни барпо этишдаги дахлдорлик ҳиссини кучайтириш кўзда тутилди.

Сайёра Якупбекова,
Республика Маънавият ва маърифат маркази шаҳар бўлинмаси раҳбари.

МАВЗУГА ОИД

ҲАР БИР ИНСОН — ЭЪТИБОРДА

admin

2023–2025 ЙИЛЛАРДА ШАҲАР АҲОЛИСИГА АЛЛЕРГОЛОГИК ЁРДАМ КЎРСАТИШ ТИЗИМИ РИВОЖЛАНТИРИЛАДИ

admin

ИЗДОШЛАР — КЎМАКДОШЛАР

admin

ОКМК ҳаётидан

admin