Image default
Янгиликлар

ИНСОНГА НАФ КЕЛТИРИШ — ОЛИЙ САОДАТ!

Ушбу тамойил асосида шаҳримиз корхона-ташкилотларида ҳам касаба уюшмалари ташкилотлари самарали фаолият юритиб келмоқда. Жорий йилнинг 9 ноябр куни шаҳримиздаги “Гўзал” тантаналар мажмуида Ўзбекистон касаба уюшмалари куни муносабати билан ташкил этилган байрам тадбирида ҳам ушбу фикрлар билдирилди.

Тадбирда Тошкент вилояти корхона-ташкилотлари касаба уюшмаси ходимлари ҳамда Олмалиқ кон-металлургия комбинати таркибий бўлинмалари касаба уюшма қўмиталари вакиллари иштирок этишди.
Тадбир аввалида сўз олган Тошкент вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари Бирлашмаси Кенгаши раиси Муроджон Носиров ва Олмалиқ кон-металлургия комбинати бошқаруви раиси, сенатор Абдулла Хурсанов ҳам сўз олиб, бугунги кунда касаба уюшмаларининг жамиятимиздаги ўрни, мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотларда катта ҳиссаси борлигини таъкидлаб, байрам билан самимий муборакбод этди.
Тадбир давомида Тошкент вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари Бирлашмаси томонидан бир гуруҳ фаол вилоят корхона-ташкилотлари касаба уюшмаси вакиллари, сектор ходимлари, тадбиркорлар, спортчилар қимматбаҳо совғалар ва пул мукофотлари билан рағбатлантирилди.
Комбинат ходимлари касаба уюшмаси Кенгашининг 2 нафар ходими 3-даражали “Кончилик шуҳрати” кўкрак нишони билан, 7 нафар касаба уюшмаси ходимлари Фахрий Ёрлиқлар билан, 11 нафар ходим эса қимматбаҳо совғалар билан мукофотланишди. “Металлург” маданият саройи ижодий гуруҳлари томонидан тайёрланган концерт дастури барчага байрамона кайфият улашди.
Шунингдек, 10 ноябрь куни 19-умумтаълим мактабида Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Олмалиқ шаҳар бўлинмаси Кенгаши томонидан ҳам касаба уюшма фаолларининг меҳнатлари эътироф этилиб, рағбатлантирилди.

МАВЗУГА ОИД

ИЗДОШЛАР — КЎМАКДОШЛАР

admin

ЭНДИ ИЧКИ ИШЛАР ХОДИМЛАРИНИ ЖУРНАЛИСТЛАР НАЗОРАТ ҚИЛАДИ

admin

2023–2025 ЙИЛЛАРДА ШАҲАР АҲОЛИСИГА АЛЛЕРГОЛОГИК ЁРДАМ КЎРСАТИШ ТИЗИМИ РИВОЖЛАНТИРИЛАДИ

admin

Сизчи, «Омадли харидни» амалга оширдингизми?

admin