Image default
Адлия саҳифаси

СИЗДАН НИКОҲ ҚАЙД ЭТИЛГАНЛИГИ, НИКОҲДА ТУРМАСЛИК ЁКИАЖРАШГАНЛИК ТЎҒРИСИДА МАЪЛУМОТНОМА СЎРАШДИМИ?

Ҳар ойда минглаб юртдошларимиздан мана шу маълумотнома сўралади. Лекин кўпчилик уни осон ва қулай тарзда олиш имкониятидан бехабар. Ҳозирги кунда бунинг учун ФҲДЁ бўлимларига бориш ва навбатларда туриш умуман шарт эмас. Бу маълумотномани Давлат хизматлари маркази орқали ёки уйдан чиқмаган ҳолда олиш мумкин.

Ҳар ойда минглаб юртдошларимиздан мана шу маълумотнома сўралади. Лекин кўпчилик уни осон ва қулай тарзда олиш имкониятидан бехабар. Ҳозирги кунда бунинг учун ФҲДЁ бўлимларига бориш ва навбатларда туриш умуман шарт эмас. Бу маълумотномани Давлат хизматлари маркази орқали ёки уйдан чиқмаган ҳолда олиш мумкин.
Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланиш учун Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат этади.
Давлат хизматлари маркази ходими ариза берувчи номидан ушбу Регламентнинг мувофиқ шаклдаги сўровномани электрон шаклда тўлдиради. Ариза берувчи тақдим этган ҳужжатлар нусхалари Давлат хизматлари маркази ходимлари томонидан уларнинг асл нусхаларидан олиниши лозим. Сўровнома тўлдирилгандан сўнг ариза берувчи маълумотларнинг тўғрилигини текширади ва имзоларни идентификация қилишнинг тегишли воситалари (ЭРИ, дактилоскопия, электрон имзо, Мобил-ИД ва бошқалар) билан тасдиқлайди.
Давлат хизмати кўрсатилгани учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 фоизи миқдорида йиғим ундирилади.
“Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизимида рўйхатга олинган шахсларга, шунингдек, I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга мазкур банднинг биринчи хатбошида белгиланган йиғимнинг 50 фоизи миқдорида чегирма қўлланилади.
Сўровнома Давлат хизматлари маркази ходими томонидан тўлдирилиб, ариза берувчи томонидан тасдиқлангандан сўнг, барча ҳужжатлар 10 дақиқа мобайнида тегишли ФҲДЁ органига электрон шаклда юборилади.
Ҳудудий фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш архивлари сўровнома тушган кундан бошлаб 2 иш куни мобайнида сўралаётган маълумотларни тегишли ФҲДЁ органларида мавжуд ёки мавжуд эмаслигини аниқлаб, QR код (матрик штрихли код) қўйилган маълумотномани расмийлаштиради ҳамда тегишли Давлат хизматлари марказига юборади.
Давлат хизматлари маркази, маълумотнома келиб тушгандан сўнг 10 дақиқа мобайнида уни ариза берувчининг электрон манзилига юборади ва ариза берувчини бу ҳақда ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади. Давлат хизматлари маркази ариза берувчининг сўровига кўра унга маълумотномани электрон шаклда ёки қоғоз шаклда муҳрини босиб бериши мумкин.
Агар уйдан чиқмаган ҳолда ариза бермоқчи бўлсангиз, шунчаки my.gov.uz да рўйхатдан ўтиб, тегишли хизматни танлайсиз, сўровномани тўлдирасиз ва белгиланган тўловни амалга оширасиз. my.gov.uz орқали ариза юборганингиз ҳисобига 10% арзон ҳам тўлайсиз — 14850 сўм (0.045 БҲМ) . Маълумотнома узоғи 3 иш кунида қўлингизда бўлади.

Севара Тугалбаева,
шаҳар Адлия бўлими давлат хизматлари маркази бўлим бошлиғи.

МАВЗУГА ОИД

ЎЗБЕКИСТОНДАГИ 208 ТА ТУМАН ВА ШАҲАР БЕШТА ТОИФАГА АЖРАТИЛДИ

admin

МАҲАЛЛАЛАР УЧУН МУҲИМ ЯНГИЛИК

admin

УЙ-ЖОЙ ИЖАРА ШАРТНОМАСИ БИР ТОМОНЛАМА ЎЗГАРТИРИЛИШИ МУМКИНМИ?

admin

АГАР СИЗНИ ДСИ, СЭО ВА ЖСБ ЁКИ АБКМ ТЕКШИРГАНИ КЕЛСА, УЛАРДАН ҲУЖЖАТ СЎРАНГ!

admin