Image default
Янгиликлар

МУҚАДДАСДИР ВАТАН БАЙРОҒИ!

Республика Маънавият ва маърифат маркази Тошкент вилояти бўлими томонидан Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги ҳамда «Олмалиқ КМК» АЖ билан ҳамкорликда 18 ноябрь — Ўзбекистон Республикаси байроғи қабул қилинганлигининг 32 йиллиги муносабати билан «Муқаддасдир Ватан байроғи!» шиори остида маънавий-маърифий, ватанпарварлик руҳидаги байрам тадбири ташкиллаштирилди.
Дастлаб республикамиз суверeнитети рамзи ҳисобланмиш байроғимиз ўрнатилган автоуловлар иштирокида кўча бўйлаб флагшток ўтказилди. Сўнг «Металлург» маданият саройи ҳовлисида вилоят фаоллари, шаҳар Кенгаши депутатлари, шаҳар сектор раҳбарлари, ёшлар ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирокида тадбирнинг маънавий-маърифий қисми ташкил этилиб, иштирокчиларга байроғимизга эҳтиром сифатида шараф ленталари тақилди.
Тадбир аввалида шаҳар ҳокимининг Давлат тили бўйича маслаҳатчиси Музаффар Шанаев сўз олиб, айём табригини ўқиб эшиттирди. Ижодий жамоа томонидан тайёрланган ватанпарварлик руҳидаги куй-қўшиқ ва ҳарбийларнинг жанговор чиқишлари тадбирга янада кўтаринки руҳ бахш этди.

МАВЗУГА ОИД

Ички кўчалар асфальтланди

admin

ЭНГ ЯХШИЛАР САРАЛАНДИ

admin

ҲОКИМ ЖУРНАЛИСТЛАР БИЛАН ЮЗМА-ЮЗ

admin

АВТОМОБИЛЬ ОЛДИНГИЗМИ, ҲАЙДОВЧИЛИК ГУВОҲНОМАСИ ОЛИШ УЧУН ЎҚИШИНГИЗ КЕРАКМИ?

admin