Савол: — Уй, квартирани уйнинг ёки квартиранинг бир қисмини олди-сотди шартномаси қандай расмийлаштирилади?
- Уй, квартирани уйнинг ёки квартиранинг бир қисмини олди-сотди шартномасини расмийлаштириш учун фуқаро ўзини фуқаролик ёки ID паспортини ва уй-жойнинг кадастр ҳужжатларини нотариусга тақдим қилиши керак. Мулк умумий биргаликдаги мулк бўлган тақдирда (эр-хотиннинг биргаликдаги мулки ва ва Никоҳ ҳақидаги гувоҳномаси), барча эгаларининг розилиги;
Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг ҳудудий органларидан (Тошкент шаҳрида — «Тошкент шаҳрида уй-жойга давлат ордерлари ва маълумотлар бериш маркази» давлат унитар корхонасидан) олинган уй, квартира, уйнинг ёки квартиранинг бир қисмини хусусийлаштиришга розилик берган шахслар тўғрисида маълумотнома;
» Уй, квартира, уйнинг ёки квартиранинг бир қисмининг хусусийлаштирилишига розилик берган шахслар вафот этган тақдирда уларнинг ўлим ҳақидаги гувоҳномаси ёки далолатнома ёзувидан кўчирмаси (нусхаси олиб қолиниб асли қайтариб берилади);
» Умумий улушли мулк иштирокчилари имтиёзли сотиб олиш ҳуқуқидан воз кечиш тўғрисидаги аризалари;
» Умумий улушли мулк иштирокчилари ўртасида умумий мулкдаги кўчмас мулк ёки унинг бир қисмидан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги келишув;
» Ер участкасига бўлган ҳуқуқнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестридан кўчирма ёки гувоҳнома;
» Кўчмас мулк объектга бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида Реестрдан кўчирма;
» Мулк гаровга қўйилган бўлса, гаровга олувчининг розилиги;
» Нотариал тартибда тасдиқланиши лозим бўлган битимларни васийликдаги шахс номидан Васийлар васийлик ва ҳомийлик органларининг фақат рухсати билан тузишга ҳақли.
» Битимлар давлат божининг имтиёзли тўланишига ҳуқуқ берувчи яқин қариндош бўлган шахслар ўртасида тузилаётган бўлса (Мулкдорнинг хотинига (эрига), унинг ва хотинининг (эрининг) ота-оналарига, болалари ва уларнинг эр-хотинларига, набираларига, бувиларига, буваларига, ака-укалари ва опа-сингилларига), уларнинг қариндошлигини тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилади.
» Битим вакил томонидан тузилган тақдирда, ваколатини тасдиқловчи ҳужжат (ишончнома). Нотариус кадастр ва коммунал хизматлар учун тўланадиган мажбурий тўловлар бўйича ва бюджет олдида қарзи мавжуд эмаслиги, ҳамда доимий пропискада бўлган шахслар ҳақидаги тўғрисидаги маълумотномалар нотариус томонидан курьерлик хизматидан фойдаланган ҳолда ёки идоралараро электрон ҳамкорлик йўли билан «Нотариус» ААТдан орқали автоматик тарзда олинади. Уй, квартирани уйнинг ёки квартиранинг бир қисмини олди-сотди шартномасини расмийлаштирилгандан сўнг нотариус «Нотариус» ААТдан орқали кадастр хизматига рўйхатдан ўтиш учун юборади.
Фарруҳ Шарипов,
Оҳангарон туманида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус.