Image default
101 хабари

“ЁНҒИН ХАВФСИЗЛИГИ ОЙЛИГИ”ДА ФАОЛ ИШТИРОК ЭТАЙЛИК

Азиз ватандошлар! Ҳозирги кунда ҳавонинг кескин совиб кетиши натижасида республикамиз ҳудудида ёнғин хавфсизлигини таъминлаш юзасидан кенг қамровли профилактик тадбирлар амалга оширилмоқда. Сизлардан ушбу тадбирда фаол иштирок этишларингизни сўраймиз.
Ёнғин хавфсизлиги қоидаларига доимо қатъий риоя қилиб, болаларни газ, олов ва электр жиҳозлари билан ўйнашларига йўл қўйманг. Уларга ёнғин офатининг аянчли оқибатларини тушунтириб сиз нафақат тадбирни фаол иштирокчисига айланасиз, балки бу билан давлат ва ўз шахсий мулкингизни, хонадонингизни “тилсиз ёв” балосидан асраган, шунингдек, яқинларингиз ва фарзандларингиз хавфсизлигини таъминлаган бўласиз.
Юртимиз ва халқимиз бойлигини, энг бебаҳоси инсон ҳаётини ёнғиндан асраш бу барчамизнинг ишимиздир. Бунинг учун ёнғин хавфсизлиги қоидаларига тўлиқ риоя қилиб, зарур чора-тадбирларни ўз вақтида кўриш, давлат ёнғин назорати томонидан тақдим этилган барча камчиликларни ўз вақтида бартараф этиш лозим.
Ҳамиша ҳушёр бўлиб, амалдаги ёнғиннинг олдини олиш қоида талабларига риоя этилгандагина нохуш ҳолатларнинг олдини тўлиқ олиш мумкин бўлади.
Пешона тери тўкиб, ҳалол меҳнат қилиб топган бор мол-дунёим бир неча сонияда кўкка совурилиб, фожеа қурбони бўлмай десангиз, олов билан ўйнашманг.

Шаҳзод Шерқулов,
шаҳар ФВБ катта
инспектори, катта лейтенант.

МАВЗУГА ОИД

КИСЛОРОД БАЛЛОНЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ ҚАЧОН ХАВФЛИ БЎЛИШИ МУМКИН?

admin

ОЛОВ — ТИЛСИЗ ЁВ

admin

ЁНҒИНЛАР САБАБСИЗ БЎЛМАЙДИ

admin

ХАВФСИЗЛИГИМИЗ ВА ОСОЙИШТАЛИГИМИЗ ЎЗ ҚЎЛИМИЗДА

admin