«Ангрен» ЭИЗ дирекцияси биносида таниқли шоир Неъмат Душаевнинг 60 йиллик юбилейи муносабати «Дунё бир чамандир…» номли адабий-маданий кеча бўлиб ўтди.
Тошкент вилояти ҳокимлиги ҳамда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Тошкент вилояти бўлими томонидан ўтказилган кечада давлат ва жамоат арбоблари, таниқли ижодкорлар ҳамда мухлислар иштирок этди.
Ўзбекистон халқ шоири Маҳмуд Тоир, «Ўзбекистон адабиёти ва санъати» газетаси бош муҳаррири Ҳумоюн Акбаров, филология фанлари доктори Абдураҳмон Пиримқулов ва бошқалар шоир ижоди ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб, Неъмат Душаевни қутлуғ ёши билан муборакбод этди.
Тадбир доирасида шоирнинг тўрт жилдлик «Сайланмаси»нинг биринчи жилди ҳам тақдим этилди.