Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олмалиқ шаҳридаги Халқ қабулхонаси томонидан шаҳардаги сектор раҳбарлари ҳамкорлигида секторлар ҳудудида уйма-уй юриш, ижтимоий ва бошқа объектларни ўрганиш орқали ижтимоий-иқтисодий муаммоларни аниқлаш ва ҳал қилиш ҳамда ҳудудларда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш ва назорат қилиш, келиб тушаётган мурожаатларни ҳудудлар ва соҳалар кесимида таҳлил қилиб бориш, секторлар, давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг фаолияти доимий равишда мувофиқлаштириб келинмоқда.
Шаҳримизда оилалар сони 41 614 тани ташкил этади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонаси орқали жорий йил 30 октябрь ҳолатига ҳамшаҳарларимиздан 5950 та мурожаатда 6306 та масала юзасидан мурожаатлар келиб тушган. Ўтган йил шу давр мобайнида 6867 мурожаатда 7144 та масала бўйича мурожаат келиб тушган бўлиб, бу йил 917 та ёки 12.1 фоизга мурожатлар сони камайган.
Ушбу келиб тушган мурожаатларнинг 4108 таси ёки 71,4 фоизи қаноатлантирилган, шундан 1510 таси ёки 35 фоизи ижобий ҳал қилинган, 2582 таси ҳуқуқий маслаҳат ва маълумот бериш орқали ҳал қилинган, 16 таси узоқ муддатга назоратга олинган, 1378 тасига тушунтириш берилган, 43 таси рад этилган, 46 таси кўрмасдан қолдирилган, 165 таси тугатилган, 10 таси маълумот учун қабул қилинган. Кўриб чиқилган мурожаатларнинг 865 та такрорий мурожаатлардир.
Халқ қабулхонаси томонидан шунингдек, иш режаси асосида Виртуал ва Халқ қабулхонасига, ҳоким ёрдамчилари, сектор раҳбарлари билан ўтказилган оммавий сайёр қабуллар ва уйма-уй юриш жараёнида келиб тушган мурожаатларда акс эттирилган долзарб муаммолар таҳлил қилиниб, йўл қўйилган камчиликлар, унда келиб тушган мурожаатларни ҳал этилишини назоратга олиш, мурожаатларни кўриб чиқишда муддатларини бузилишига йўл қўйилган ҳолатлар бўйича ташкилот ва идораларга ёзма кўрсатма ва таклифлар киритилди.
Аҳоли билан мунтазам мулоқот ўрнатиш, “Маҳалла — сектор — Халқ қабулхонаси — маҳалла” принципи асосида аҳолининг долзарб муаммоларини аниқлаш ва ҳал этиш, мурожаатларни таҳлил қилган ҳолда секторлар, ҳоким ёрдамчилари, хотин қизлар фаоллари ва ёшлар етакчилари фаолиятини мониторинг қилиш мақсадида Халқ қабулхонаси томонидан 2023 йил 10 май куни “Ҳилол” МФЙда, 2023 йил 16 май куни “Қалмоққир” МФЙда ҳоким ёрдамчилари, хотин-қизлар фаоли, ёшлар етакчилари фаолияти бўйича ўрганиш ўтказилди. Аниқланган камчиликлар юзасидан 2023 йил 18 май куни шаҳар Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш маркази раҳбарига тақдимнома киритилган.
Жори йил 27 июнь куни шаҳар Электр тармоқлари корхонасида мурожаатлар билан ишлаш ҳолати бўйича ўрганиш ўтказилди. Шунингдек, 5 сентябрь куни шаҳар Тиббиёт бирлашмасида, 13 сентябрь куни шаҳар Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимида, 26 сентябрь куни “Тошкент сув таъминоти” МЧЖ шаҳар филиалида мурожаатлар билан ишлаш ҳолати ўрганилди.
Шаҳардаги сектор раҳбарлари томонидан тасдиқланган режа жадвал асосида 2023 йилнинг 1 ноябрь ҳолатига 1-сектор раҳбари томонидан 44 та, 2-сектор раҳбари томонидан 47 та, 3-сектор раҳбари томонидан 47 марта, 4-сектор раҳбари томонидан 42 та сайёр қабуллар ўтказилди. Ушбу ўтказилган қабулларда жами 589 та мурожаат тушган бўлиб, 609 та масалани ўз ичига олган. Мурожаатларнинг 160 таси ижобий ҳал этилиб, 178 тасига ҳуқуқий маслаҳат бериш орқали ҳал этилган ва 218 тасига тушунтиришлар берилган. 53 таси ўрганиш жараёнида қолган.
Карим Раимжанов,
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Олмалиқ шаҳридаги Халқ қабулхонаси мудири.