Image default
Жамият

Режа бажарилди:63 минг туп дарахт экилди

ҲАР БИР ДАРАХТГА ПАСПОРТ БЕРИЛАДИ

Бугунги кунда бутун дунёда иқлим ўзгариши натижасида экологик вазиятни барқарорлаштириш зарурати пайдо бўлмоқда. Шунинг учун ҳам янги ўн йилликнинг асосий йўналишларидан бири бу атроф-муҳитни муҳофаза қилишдир.

Looking up at the summer leaves of a large oak tree against a pale blue sky while walking the paths at Wolfe’s Neck State Park in Freeport, Maine.

Юртимизда, жумладан, шаҳримизда ҳам атроф-муҳитга салбий таъсирни камайтириш, табиий экотизимларни сақлаш ва тиклаш борасида кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда. 2021 йил ноябрь ойида бошланган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси ва Давлатимиз раҳбари томонидан жорий йил 25 октябрдан 1 декабргача “кузги дарахт экиш мавсуми”нинг эълон қилиниши “яшил” йўналиш Ўзбекистонда давлат сиёсати даражасига кўтарилганлигидан далолат беради.
Президент фармонига кўра, дарахтлар босқичма-босқич паспортлаштирилади. Бунда биринчи босқичда (2024 йил 1 мартгача) – мавжуд дарахтлар тўлиқ хатловдан ўтказилади (якка тартибдаги уй-жойлар ҳудудидаги дарахтлар бундан мустасно), иккинчи босқич (2024 йил 1 ноябргача) – хатлов натижасига кўра аниқланган дарахтларнинг тури, ёши, бўйи, ҳолати ва жойлашув координатасини акс эттирувчи маълумотлар базаси шакллантирилади. Учинчи босқичда (2024 йил 31 декабргача) – маълумотлар базаси асосида “Яшил макон” электрон платформасида ҳар бир дарахтга паспорт шакллантирилади ва ID рақам берилади.
“Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини амалга оширишда Давлат бюджетидан ҳар йили ажратиладиган маблағларнинг камида 50 фоизи “яшил боғлар” ва “яшил жамоат парклари”ни ташкил қилиш учун “Очиқ бюджет” ахборот портали орқали жамоатчилик фикри асосида шаклланган “Менинг боғим” лойиҳаларини молиялаштиришга йўналтирилади.

Ўз мухбиримиз.

МАВЗУГА ОИД

ОЛМАЛИҚ «ГАЗ ТАЪМИНОТИ» КОРХОНАСИ НИМА БИЛАН БАНД?

admin

ҚАДРИЯТЛАРИ ҚАДРЛАНГАН ЮРТ

admin

КИТОБ ИНСОННИ ЭЗГУЛИККА ЕТАКЛАЙДИ

admin

МУРОЖААТДАН МУДДАОГАЧА

admin