Олмалиқ Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникумида «Катталарда ва болаларда ҳамширалик иши» кафедраси очилди. Янги кафедра очилиши маросимида Тошкент тиббиёт академияси профессор-ўқитувчилари ҳам иштирок этдилар. Шу куни Тошкент тиббиёт академияси профессор-ўқитувчилари томонидан «Янги таълим технологияларини амалий машғулотларга тадбиқ этиш» мавзусида ўқув амалий семинар, маҳорат дарслари ўтиб берилиб, фойдали маърузалар тингланди.
Илмира Уразалиева бошчилигидаги бир гуруҳ профессор-ўқитувчилари янги кафедрага «Ҳамширалик иши» йўналиши бўйича адабиётлар тақдим этиб, келгусидаги ҳамкорлик борасида келишиб олинди.
Олтиной Абдураҳмонова,
«Катталарда ва болаларда ҳамширалик иши» кафедрасининг мутахассислик фани бош ўқитувчиси.