Сиз бирор ҳужжатингизни йўқотиб қўйдингиз ёки маълум даврдаги маълумотларни тасдиқловчи ҳужжатлар талаб этилганда қаерга мурожаат этишни билмасангиз, унда ушбу давлат хизмати айни муддао бўлади.
Мавзули сўровларни ижро этиш хизмати ёрдамида сиз алоҳида фактлар, маълумотларни аниқлаш(тасдиқлаш), мулк ҳуқуқини аниқлаш, турар жой бўйича маълумотларни олиш каби сўровларни юборишингиз мумкин.
Ушбу хизматдан Давлат хизматлари маркази орқали ёки YIDXP(my.gov.uz) ёрдамида фойдаланасиз.
Давлат хизматлари маркази орқали ариза берганда:
Ариза берувчи ўзи ёки ишончли вакили келиб мурожаат этган тақдирда, давлат хизматлари маркази ходими ариза берувчи номидан, YIDXP (my.gov.uz) орқали мурожаат этган тақдирда эса – мустақил равишда сўровномани электрон тарзда тўлдиради.
Сўровномага:
ариза берувчи ишончнома асосида ҳаракат қилаётганда — ишончнома нусхаси;
ариза берувчи ворислик ҳақидаги гувоҳномага асосан меросхўр бўлганда — ворислик ҳақидаги гувоҳнома нусхаси, ариза берувчи қонуний вакил бўлса — уни тасдиқловчи ҳужжат нусхаси;
сўралаётган ҳужжатнинг нусхаси (агар мавжуд бўлса);
Ариза берувчи тақдим этган ҳужжатлар нусхалари давлат хизматлари маркази ходимлари томонидан уларнинг асл нусхаларидан олиниши ёки YIDXP (my.gov.uz) орқали мурожаат этган тақдирда, ҳужжатлар нусхаси ариза берувчи томонидан мустақил илова қилиниши лозим.
Сўровнома тўлдирилгандан сўнг ариза берувчи маълумотларнинг тўғрилигини текшириб, сўровномани имзоларни идентификация қилишнинг тегишли воситалари (ЭРИ, дактилоскопия, электрон имзо, Мобил-ID ва бошқалар) билан тасдиқлайди.
Давлат хизмати кўрсатилганлиги учун йиғим ундирилади.
“Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га киритилган ва (ёки) I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга асословчи ҳужжатлар илова қилинган тақдирда, давлат хизматлари марказлари ёки YIDXP орқали давлат хизматини кўрсатишда мазкур давлат хизмати учун белгиланган йиғимлар бўйича 50 фоиз миқдорида чегирма қўлланилади. Бунда мазкур шахслар томонидан тадбиркорлик фаолияти учун ёки юридик шахслар номидан мурожаат қилинганда чегирмалар қўлланилмайди.
Ариза берувчи давлат хизмати кўрсатилиши учун YIDXP (my.gov.uz) орқали мурожаат этганда, йиғим суммасининг 90 фоизи ундирилади.
Ариза берувчи томонидан давлат хизматини тезкор бажариш истаги билдирилса ва сўралаётган ҳужжатнинг аниқ маълумотлари кўрсатилган тақдирда (ҳужжат номи, ҳужжатнинг мазмуни, қайси орган томонидан қабул қилинган, санаси ва рақами), архивнинг имкониятидан келиб чиққан ҳолда икки иш кунида бажарилиб, белгиланган нархларга 50 % қўшимча ҳақ ундирилади.
Севара Тугалбаева,
шаҳар Адлия бўлими
давлат хизматлари маркази
бўлим бошлиғи.