Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 23 ноябрдаги “Аллергик касалликларнинг олдини олиш ва даволаш сифатини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 371-сонли Қарори, Тошкент вилояти ҳокимининг 2023 йил 29 ноябрдаги 592-10-0Қ/23-сонли қарори ҳамда Олмалиқ шаҳар ҳокимининг 2023 йил 1 декабрдаги №323-10-147-Қ/23-сонли қарорига мувофиқ 2023–2025 йилларда шаҳар аҳолисига аллергологик ёрдам кўрсатиш тизимини ривожлантириш бўйича “Йўл харитаси” ишлаб чиқилиб, тасдиқланди.
Мазкур “Йўл харитаси”га кўра Иқтисодиёт ва молия вазирлиги 2024 йилдан бошлаб Давлат бюджети параметрларини шакллантиришда “Ижтимоий ҳимоя ягона реестрида” бўлган беморларни ингаляцион глюкокортикостероид дори воситалари ва уларнинг махсус сарфлов воситалари билан таъминлаш учун зарур бюджет маблағларини назарда тутиши;
- 2024 йил 1 январдан Республика илмий-ихтисослаштирилган аллергология маркази 140 ўрин фондидан иборат бўлган Республика ихтисослаштирилган аллергология ва клиник иммунология илмий-амалий тиббиёт маркази этиб қайта ташкил қилиниши;
- 2024 йилдан бошлаб аллергик касалликлар келтириб чиқарувчи аэроаллергенлар таркиби ва мавсумий тарқалиш кўлами ҳудудлар кесимида ўрганилиб, унинг натижалари Халқаро марказ томонидан Гидрометеорология хизмати агентлигига мунтазам тақдим этиб борилиши;
- Гидрометеорология хизмати агентлиги аэроаллергенлар таркиби ва мавсумий тарқалиш кўлами тўғрисидаги маълумотлар атроф табиий муҳит ифлосланишига оид маълумотлар билан биргаликда тегишли веб-сайт ва бошқа манбалар орқали эълон қилиб борилишини таъминланиши белгиланди.
- Аллергик касалликлар кўрсаткичлари юқори ҳудудларда йилига камида бир марта оммавий ва селектив скрининг текширувларини ўтказиш;
- Аллергологлар ва оилавий шифокорлар билан биргаликда скрининг текширувларини ўтказиш;
- Оилавий шифокорлар томонидан аҳоли орасида сўровномалар ўтказиш;
- Аллергология хизмати кадрларининг касбий ва илмий салоҳиятини ошириш ва соҳада илм-фанни ривожлантириш;
- Педиатр мутахассисларни болалар аллергологи мутахассиси сифатида қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш ишларини амалга ошириш;
- Шаҳарда болалар аллергологлари вакант ўринларини мутахассислар билан тўлдириш кўзда тутилмоқда.