Image default
Таълим

ИЛМУ УРФОН ЁШЛАРИ

…Миямизнинг ўзи 14 миллиард учи тугук дастрўмол…

Нейронлар ва миллионлаб ҳужайралардан иборат мия учун энг яхши озуқа бу- билим эканлиги фанда аллақачон ўз исботини топган. Шу маънода инсоннинг касб-коридан, жамиятда эгаллаб турган мавқеидан  қатъий назар унинг турли билимларни эгаллашга бўлган иштиёқи таҳсинга сазоворлигича қолаверади. Бу эса ўз навбатида янги янги ғоялар ва интилишларга йўл очади.Куни кеча шаҳримиздаги рейтинги баланд мактаблардан бири бўлган  16-умумтаълим мактабида бўлиб ўтган “ЗАКОВАТ” тадбирида қатнашиб айтилган фикримиз янада мустаҳкамланди. Мамлакатимиз Конститутцияси қабул қилинганлигининг 31 йиллиги муносабати билан 8 -синфлар ўртасида  бўлиб ўтган заковат интеллектуал ўйини таълим даргоҳининг кўплаб ўқувчиларини қамраб олгани, креатив ёндашилгани билан бошқа тадбирлардан ажралиб турли дейиш мумкин.

Дунё давлатлари, шунингдек,Ўзбекистон Конституциясига доир қизиқарли саволлар  ҳамда уларга берилган жавоблар ўсмир ўқувчиларининг чинаккам қизиқишига сабаб бўлди. 8-А синфнинг жўшқин  ўқувчилари мутлоқ ғолибликни қўлга киритишган бўлса, 8-Б, -В,-Г синфлари кейинги ўринларни эгаллашди.

Бу каби тадбирлар нафақат ўзининг қизғинлиги билан  балки турли гаджетлар асрида ёшларнинг китобга бўлган меҳрини, ошнолигини янада мустаҳкамлашга хизмат қилиши билан диққатга сазовордир.    

МАВЗУГА ОИД

УСТОЗЛАР МИЛЛИЙ ФОРУМИ

admin

«БОЛА БОШИДАН…»

admin

ЎҚИТУВЧИЛИК ШАРАФЛИ КАСБ

admin

ЎҚИТУВЧИНИНГ МУЛОҚОТГА КИРИШУВЧАНЛИГИ -МУВАФФАҚИЯТ ОМИЛИ

admin