Image default
Ижтимоий эълон

ҲУРМАТЛИ ИСТЕЪМОЛЧИЛАР!

►Республикамизда жорий йилнинг 11-14 декабрь кунлари хаво ҳароратининг кескин пасайиши муносабати билан “Олмалиқшаҳаргаз” газ таъминоти бўлими истеъмолчиларга табиий газдан фойдаланишда эҳтиёт чораларини кўриш, иситиш мосламалари ва овқат тайёрлашда газ плиталарини қаровсиз қолдирмаслик, вентиляция тизимига алоҳида эътибор бериш зарурлигини эслатиб ўтади.
►“Олмалиқшаҳаргаз” газ таъминоти бўлими фуқаролардан газ жиҳозлари ишлаб турган хоналарда дам олишга йўл қўймасликни ва чироқни ёқишдан олдин газ ҳиди йўқлигига ишонч ҳосил қилиб, у аниқланган ҳолда авария диспетчер хизматига 104 телефон рақами ёки 70-61-4-27-16, 70-61-5-02-81 телефон рақамлари орқали газ таъминоти хизматига мурожаат қилишингизни сўрайди.
►Фурсатдан фойдаланиб “Олмалиқшаҳаргаз” газ таъминоти истеъмолчиларини табиий газ билан узлуксиз таъминлаш учун тўловни ўз вақтида амалга ошириш зарурлигини эслатиб ўтади. Тўловларни банк филиалларида, шунингдек, барча тўлов тизимларининг мобил иловалари орқали 24/7 режимида амалга ошириш мумкин.
►Маълумот учун, табиий газ таъминотини қайтадан бошлаш учун тўловни амалга ошириш ва ҳисоблагич блокланиб қолмаслигини олдини олиш мақсадида, уни ёқишдан олдин барча газ ускуналарини ўчириб қўйиш лозим. Кўк рангли “Энтер” тугмасининг уч марта босилиши ёнилғи таъминотини давом эттиришга имкон беради.
►Нотўғри ёқилганлиги сабабли “ақлли” ҳисоблагич “блокировка” бўлиб қолган бўлса 1104 рақамига қўнғироқ қилиш керак бўлади ва “Ҳудудгазтаъминот” колл-маркази операторлари ҳисоблагични тизимга улашда ёрдам беради.

МАВЗУГА ОИД

ТАДБИРКОРЛАР ВА ЭКСПОРТЁРЛАР ДИҚҚАТИГА!

admin

«ОЛМАЛИҚ ИССИҚЛИК МАНБАИ» МЧЖ
ИССИҚ СУВ ВА ИССИҚЛИК ЭНЕРГИЯСИ ТАРИФЛАРИ ЎЗГАРГАНИНИ МАЪЛУМ ҚИЛАДИ

admin

1 АПРЕЛДАН ЧИҚИНДИЛАРНИ ТЎПЛАШ ВА ОЛИБ ЧИҚИБ КЕТИШ ХИЗМАТИГА ҚҚС ҚЎШИЛМОҚДА

admin

ДИҚҚАТ, ҚИДИРИЛМОҚДА

admin