Image default
Биласизми?

СУБСИДИЯ КИМЛАРГА БЕРИЛАДИ?

Уй-жой учун субсидия олиш тартиби ҳақида 5 саволга 5 жавоб

Cубсидия олиш мақсадида ариза билан 18 ёшга тўлган фуқаролар мурожаат қилиши мумкин.

📑 Субсидия даромади юқори бўлмаган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож оилаларга ижтимоий мезонлар (https://lex.uz/uz/docs/4774086#5632877) асосида берилади.

🔰 Даромади юқори бўлмаган оила деб эса қуйидагилар эътироф этилади:

🔷 Қишлоқларда меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 3 бараваридан (2 млн 940 минг сўм) 6,9 бараваригача (6 млн 762 минг сўмгача);

🔷 Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар шаҳарларида белгиланган МҲТЭКМнинг 3 бараваридан (2 млн 940 минг сўм) 8 бараваригача (7 млн 840 минг сўмгача);

🔷 Тошкент шаҳрида белгиланган МҲТЭКМнинг 3 бараваридан (2 млн 940 минг сўм) 9,2 бараваригача (9 млн 016 минг сўмгача) бўлган оилалар.

✅ Ипотека кредитининг энг кўп миқдори қанча?

❗️ 2023 йил учун бир қарз олувчига ажратиладиган ипотека кредитининг энг кўп миқдори:

🔷 Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда – 385 млн сўм;
🔷 Тошкент шаҳрида – 416 млн 500 минг сўм.

🔷 Ипотека кредитининг фоиз ставкаси қанча ва унинг қанча миқдори қоплаб берилади?

🔷 Ипотека кредитлари бозор шартлари асосида белгиланадиган фоиз ставкаларида ажратилади.

✅ Субсидиялар:

🔷 Квартира жойлашуви, қиймати ва майдонидан қатъи назар, дастлабки бадалнинг бир қисмини қоплаш учун – 32 миллион сўм;

🔷 Кредит бўйича фоизнинг бир қисмини қоплаш учун – биринчи 5 йилда 10 фоиздан ошган қисмига тўланади.

✅ Субсидия олиш учун қаерга мурожаат қилиш керак?

📑 Субсидия олиш учун исталган туман (шаҳар) Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат этиш ёки Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (my.gov.uz) рўйхатдан ўтиш керак.

❗️ Қандай ҳужжатлар талаб қилинади?

🔷 Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами маълумотлари;

🔷 Оила аъзоларининг шахсий идентификация рақами маълумотлари ва никоҳ гувоҳномаси, фарзандлар туғилганлиги ҳақидаги гувоҳномалар нусхалари (мавжуд бўлганда);

🔷 Никоҳ бекор қилинганлигига оид ҳужжатлар ёки оилавий ҳолати тўғрисида ФҲДЁ органлари архивидан маълумотнома;
доимий рўйхатга олинган жойидан кадастр рақами ва турига тегишли маълумотлар;

🔷 Доимий яшаш жойидан уй дафтарининг ёки квартиралар бўйича карточканинг (17-шакл) нусхаси;

🔷 Aриза берувчи ва биргаликда қарз олувчиларнинг даромади ва ушлаб қолинган даромад солиқлари тўғрисидаги маълумотнома

МАВЗУГА ОИД

2023 йил 1 майдан

admin

126 МИНГДАН ОРТИҚ ФУҚАРОЛАРГАРУХСАТСИЗ ҚУРГАН УЙ-ЖОЙЛАРИГАЭГАЛИК ҲУҚУҚИ БЕРИЛАДИ

admin

ҚОЗОНЛАБ СОТИЛАЁТГАН САРАТОН

admin

ҚУРБОНЛИК ФАЗИЛАТИ ВА УНИНГ ҲУКМЛАРИ

admin