2023 йил 17 декабр куни, «Гулшан» кўчаси, 4-уй, 17-хонадонда ёнғин содир бўлиб, уй эгаси, 1975 йилда туғилган фуқаро Игор Амбаров ҳаётдан кўз юмган.
17 декабр куни соат 13:10да ёнғин хавфсизлиги хизмати диспетчерлик хизматига қўнғироқ бўлиб, ёнғин содир бўлган жой яқинида яшовчи фуқаролар уйда ёнғин чиққани ҳақида хабар берган. Хабардан сўнг ўт ўчириш хизматлари воқеа жойига соат 13:13 да етиб борган. Етиб келган вақтда хонадоннинг яшаш хонасида жиҳозлар ёниб бўлган. Соат 13:25да ёнғин ўчоғига тўлиқ ва ер ости сувлари етказиб бериш орқали ёнғин тўлиқ ўчирилди. Ёнғин жойидан уй эгаси, 1975 йилда туғилган фуқаро Игор Владимирович Амбаровнинг жасади топилган.
Ҳозирда ёнғин сабабларини аниқлаш бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Огоҳ бўлинг, ҳамшаҳар!
Шаҳар ФВБ.