Image default
Адлия саҳифаси

2024 ЙИЛ УЧУНТАЪТИЛЛАР ЖАДВАЛИНИ ТУЗАМИЗ

Ҳадемай 2023 йил билан хайрлашиб янги 2024 йилни кутиб оламиз.

Йил якунида барча юридик ташкилотларнинг ходимлар бўйича инспекторлари янги йилда ходимларга таътиллар бериш бўйича таътиллар жадвалини ҳозирданоқ тайёрлашга киришишган. Чунки ҳар бир ходим келгуси йилда меҳнат таътилига чиқиш кунини иш йили доирасида эркин танлайди.
ЎзРМКнинг 228-моддасига кўра, ҳар йилги меҳнат таътили иш берувчи ва ходим учун мажбурий бўлган таътиллар жадвали билан белгиланадиган ҳар йилги меҳнат таътилларини бериш навбатига мувофиқ берилади.
Таътиллар жадвали календарь йил бошлангунига қадар иш берувчи томонидан касаба уюшмаси қўмитаси билан келишувга кўра тасдиқланади.
Таътиллар жадвалида ходимнинг иш йили даврига мос бўлган муддат белгиланиши шарт.
Масалан, ходим 3 май 2021 йилда ишга кирган. Унга бериладиган меҳнат таътили 2023 йил 3 майдан 2024 йил 2 май кунига қадар белгиланиши шарт. Агар ходим ушбу иш йилидаги меҳнат таътилидан 2023 йил ҳисобидан фойдаланган бўлса, демак унга 2024 йил 3 майдан 2025 йил 2 май кунига қадар бўлган иш йили бўйича 2024 йилда фойдаланиши мақсадга мувофиқ.
Ҳар йилги меҳнат таътили ўқувчиларнинг ёзги таътили даврида бериладиган таълим ташкилотларининг ўқитувчилар таркибига биринчи иш йилидаги ҳар йилги меҳнат таътили ўқувчиларнинг ёзги таътили даврида тўлиқ давомийликда, улар ушбу таълим ташкилотига ишга кирган вақтидан қатъи назар, ишлаб берган вақтига мутаносиб равишда ҳақ тўланган ҳолда берилади. Мазкур тоифадаги ходимларга иккинчи ва кейинги иш йиллари учун бериладиган меҳнат таътилига, ушбу таътил иш йили давомида қайси вақтда берилишидан қатъи назар, тўлиқ ҳақ тўланади.
Шуни таъкидлаш лозимки, таътиллар жадвалини тузишда ходимларни иш йили даврига мутаносиб равишда иш фаолиятига салбий таъсир этмаган ҳолда меҳнат таътили даврини белгилаш муҳимдир.
Биринчи марта ишга қабул қилинган ходимларга меҳнат таътили олиш ҳуқуқи узлуксиз 6 ой ишлаганидан сўнг юзага келади. ЎзРМКнинг 227-моддасига кўра, ходим иш берувчи билан келишган ҳолда 6 ой ўтмасдан ҳам меҳнат таътилига чиқиши мумкин.
Таътиллар жадвали асосида ходимларни меҳнат таътилидан фойдаланишларини иш берувчи таъминлаб бериши шарт!


Матлуба Ашурова
шаҳар Адлия бўлими
бош юрисконсульти.

МАВЗУГА ОИД

ҚАЙСИ ТАШКИЛОТЛАР БИРГАЛИКДА ЯГОНА АДЛИЯ БЎЛИМИГА АЙЛАНТИРИЛАДИ?

admin

Томорқа ер эгаларига кредит ажратилади

admin

ОИЛАВИЙ МЕҲМОН УЙЛАРИ ОЧИШ ТАРТИБИ: ИМТИЁЗ ВА ИМКОНИЯТЛАР

admin

Нима учун фуқаронинг талаби рад этилди?

admin