Ипак йўли инновациялар университети бошқарув Кенгаши, бутун Ўзбекистон халқини Янги 2024 йил билан қутлайди. Янги йил мунаввар Ватанимиз тараққиёти, жафокаш элимиз фаровонлигини оширишда хайрли муждаларга бой бўлсин.
Бир мақсад — Реал иқтисодиёт тармоқлари учун керакли билимли мутахассислар тайёрлаш йўлида бирлашган университетимизнинг профессор-ўқитувчилари янги йилда ҳам илмга чанқоқ талаба ёшлар учун янгидан-янги имконият эшикларини очади. Кириб келаётган янги йил барча кекса-ю ёшнинг ҳаётида қувончли, унутилмас саҳифаларни очсин. Янги йилингиз муборак бўлсин, азиз юртдошлар!
Юксак малакали мутахассислар тайёрлаш бугуннинг долзарб ва кечиктириб бўлмас вазифаларидан бири. Ҳаёт шуни кўрсатмоқдаки, талабаларга юқори даражадаги билимни фақат ўқув аудиториясидаги машғулотлар билан бериб бўлмайди. Бўлажак мутахассисларни тайёрлаш ва ўқув жараёни сифатини оширишда, уларни ижодий фаолиятга жалб қилишда, рационал фикрлаш кўникмасини шакллантириш ва интеллектуал қобилиятни ривожлантиришда мустақил таълим алоҳида ўрин тутади. Юксак даражадаги сифатли таълим жараёнини амалга оширишда мустақил таълим тўлдирувчи, ривожлантирувчи вазифани бажаради. Шу ўринда мустақил таълим тушунчасига изоҳ бериб ўтсак.
Мустақил фаолият муайян фандан ўқув дастурида белгиланган ҳамда талаба томонидан ўзлаштирилиши лозим бўлган билим, кўникма ва малакани шакллантиришни амалга оширишга хизмат қилади, ўқитувчи маслаҳати ва тавсияси асосида аудитория ёки аудиториядан ташқарида бажарилади. Ҳозирги вақтда талабаларнинг мустақил ишларини ташкил этишда турлича ёндашувлар мавжуд. Баъзи тадқиқотчилар мустақил ишни ўқитувчилар томонидан берилган маълумотларни ўқувчиларнинг идрок этиши ва мустақил тушуниши, деб ҳисоблайди. Бундан келиб чиқадики, мустақил иш нафақат шакл, балки ўрганиш воситаси ҳамдир. Чунки у бир қатор функцияларни бажарган ҳолда талабаларнинг муайян кўникма ва малакасини ривожлантиради.
Тадқиқотлар натижасида талабаларнинг аудиториядан ташқарида амалга оширадиган мустақил ишларини ташкил этиш ва назорат қилиш билан боғлиқ қуйидаги жиҳатлар кузатилди. Қизиқиши юқори талабалар орасида мустақил ишни турли амалий лойиҳалар ҳамда кичик тадқиқотлар шаклида бажаришга қизиқиш анча юқори. Талабаларнинг қарийб 60 фоизи ижодий ҳамда эвристик фаолиятни устувор ҳисоблайди. Агар етарли шароит яратилса, бу яқин истиқболда жамиятнинг илмий ҳамда инновацион ривожланиши учун кучли рағбат бўлиб хизмат қилиши мумкин.
Талабалар беш кунлик иш ҳафтасида 40 соатгача ўқиши мумкин. Бу кунлик дарс юкламаси 8 соатдан ошмаслиги кераклигини англатади. Ўқув юкламаси ҳам, ўз навбатида, аудитория соатлари ва аудиториядан ташқари мустақил ишга ажратилган соатлардан иборат. Одатда аудитория ва аудиториядан ташқари дарс соатлари бакалавр таълим дастурида 1:2, магистратурада эса 1:3 нисбатни ташкил этади. Бу бир аудитория соати икки ёки уч соатлик аудиториядан ташқари мустақил ишлар билан қўллаб-қувватланиши зарурлигини англатади. Демак, бир ўқув курсига ажратилган кредит миқдори 10 га тенг бўлса, аудитория соатларининг ўзи ўртача 3 ёки 4 кредитни ташкил этади.
Қолган 6 ёки 7 кредит аудиториядан ташқари мустақил ишларга ажратилади. Талаба бир ҳафта давомида ўртача 10-15 соат аудитория дарсларида, 25-30 соат аудиториядан ташқари мустақил ишлар билан банд бўлади. АҚШ ва Ғарбий Европа мамлакатлари университетларида талабаларнинг мустақил ишларига узлуксиз таълимнинг муҳим таркибий элементи сифатида қаралмоқда. “Умр давомида таълим” тамойилининг амалиётга кенг жорий қилиниши аудитория соатлари қисқариши ҳамда талабаларнинг аудиториядан ташқари ўқув юкламалари ортишига олиб келди. Бу биринчидан, профессор-ўқитувчилар фаолиятини “ўқитиш”дан кўра кўпроқ “ўргатиш” томон йўналтирса, иккинчидан, талабаларнинг касбий ўзини ўзи такомиллаштиришга бўлган масъулияти ортишига туртки беради. АҚШ ва Буюк Британия университетларида талабалар мустақил иши мураккаблик даражасига кўра курсдан-курсга ўсиб боради.
Ҳар бир фан кесимида маъруза, амалий ва лаборатория машғулотлари ҳамда мустақил ишлар бўйича электрон модуллар ишлаб чиқилиб, университетнинг www.http.moodle.karsu.uz ва ekarsu.uz электрон ўқув платформасига жойлаштириб бориляпти.
Бош мақсад олий таълимда таҳсил олувчи ҳар бир талаба мустақил иш бажариши давомида ўз мутахассислиги бўйича кўникмаларни амалиётда қўллай билиши, ҳар бир муаммога профессионал ёндашиб, мустақил хулоса ва қарорлар қабул қилиши, янгилик яратиши ва ўз фикрини ҳимоя қила олиши лозим. Ҳозирги кунда таълимга қаратилаётган эътибор ва ғамхўрлик кун сайин долзарблик касб этиб бораётир. Жаҳонда PISA, PIRLS, TIMSS, TALIS каби қатор халқаро дастурлар мавжуд бўлиб, улар таълим самрадорлигини янада оширишдаги бош мезон сифатида тараққий этган давлатларда кенг қўлланилмоқда. Ислоҳотларни амалга оширишда халқаро стандартлар даражасида юқори иқтисодий самарага асосланган миллий баҳолаш тизимини яратишга ҳам эътибор қаратилмоқда.
Хулоса ўрнида айтиш жоизки, мустақил таълим онгнинг ҳаётий ритмик ва динамик ҳаракатини юзага келтирувчи омилдир. Биз, аввало, таълим сифатини тубдан модернизация қилишга ҳаракат қилмоғимиз зарур. Бу олий таълим муассасаси олдида турган стратегик вазифалардан бири ҳисобланади. Зеро, бугунги замон ҳам малакали кадрлар тайёрлашда мустақил таълимнинг ўрни беқиёс эканини кўрса
Азизжон Қутлимуротов,
Ипак йўли инновациялар университети
Бош директор -бошқарув раиси.
Шуҳрат Атаев,
Ипак йўли инновациялар университети
Ўқув ишлари бўйича проректор, PhD.