Image default
101 хабари

ТЕХНИКАЛАР ЯРОҚЛИ БЎЛСИН

Охирги пайтларда иш муддати ўтган техникаларда электр жиҳозларини носозлиги оқибатида ёнғинлар содир бўлиши инсонларни ҳалок бўлишига олиб келмоқда.

Салбий фавқулотда ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида ОКМК АЖда мавжуд техникаларни ёнғинга қарши техник ҳолати масъул шахслар иштирокида тўлиқ текширилиб чиқилди. Текширувлар вақтида қуйидаги камчиликлар аниқланди:
-техникаларнинг амал қилиш муддатлари ўтган;
-автоуловлардаги электр симлари устидаги ҳимояловчи резиналари ёрилиб ишга яроқсиз ҳолга келган;
-двигател моторида (қутисида электр симлари ПУЭ талабларига зид равишда ўтказилган;
-автоуловлар бирламчи ёнғин ўчириш воситалари билан таъминланмаган.
Юқоридаги кўрсатиб ўтилган техникаларнинг ҳозирги кундаги ёнғинга қарши ҳолати қониқарсизлиги сабабли, фавқулотда ҳолатларга олиб келиши мумкинлигини инобатга олган ҳолда техникалардаги мавжуд электр жиҳозларини янгилаш, нефть маҳсулотларини двигителлардан оқишига зудлик билан чек қўйиш талаб қилинди.

Пўлат Аширов,
ОЁХТТЭБ инспектори.

МАВЗУГА ОИД

КИСЛОРОД БАЛЛОНЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ ҚАЧОН ХАВФЛИ БЎЛИШИ МУМКИН?

admin

8 ОЙ ИЧИДА23 ТА ЁНҒИНСОДИР БЎЛДИ

admin

Тарғибот таъсирсиз бўлмас

admin

ОМБОРДАГИ МАҲСУЛОТЛАРҚАНДАЙ САҚЛАНИШИ КЕРАК?

admin