Image default
Табриклаймиз

ШАКИРОВ ИЛҲОМ ИСЛАМОВИЧ

2023 йил 11 декабрдан Олмалиқ шаҳар қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди.

И.Шокиров 1992 йил Хоразм вилояти, Урганч шаҳрида туғилган. Миллати ўзбек. Маълумоти олий-магистр, 2017 йил Тошкент архитектура қурилиш институтининг бакалавр босқичини ҳамда 2019 йил магистр босқичини тамомлаган. Мутахассислиги бўйича муҳандис, геодезия, картография ва кадастр.

МЕҲНАТ ФАОЛИЯТИ:
2012-2013 йй. — Миллий Хавфсизлик хизмати таркибида муддатли харбий хизмат
2015-2018 йй. — “Сув газ монтаж таьмир” МЧЖ экспедитори (таъминотчи)
2018-2018 йй. — Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги ичимлик сувдан фойдаланишни назорат қилиш давлат инспекцияси ичимлик сувидан оқилона фойдаланиш ва реализациясини назорат қилиш бўлими бош мутахассиси;
2018-2020 йй. — Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги ичимлик сувдан фойдаланишни назорат қилиш давлат инспекцияси ҳудудий инспекциялар фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими бош мутахассиси;
2020-2020 йй. — Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги “Сув таъминоти ва оқова сув объектлари қурилиши бўйича инжиниринг компанияси” давлат унитар корхонаси Тошкент ҳудудий бошқармаси бошлиғи ўринбосари;
2020-2020 йй — Ўзбекистон Республикаси Уй-жойкоммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги “Сув таъминоти ва оқова сув объектлари қурилиши бўйича инжиниринг компанияси” давлат унитар корхонаси Тошкент ҳудудий бошқармаси бошлиғи;
2020-2021 йй. — Ўзбекистон Республикаси “Ўзсувтаъминот” акциядорлик жамияти “Тошкент сув таъминоти” масъулияти чекланган жамияти мукаммал қурилиш ва таъмирлаш бўлими бошлиғи;
2021-2021 йй — “Тошкент сув таъминоти” масъулияти чекланган жамияти Олмалиқ шаҳар филиали директори
2022-2023 йй — «KASHIN» МЧЖ Директор ёрдамчиси.

Айни лавозимга тайинлангунга қадар “Тошкент сув таъминоти” МЧЖ Олмалиқ шаҳар филиали Ишлаб чиқариш техник бўлими бошлиғи лавозимида ишлаган. Оилали, 2 нафар фарзанднинг отаси.

МАВЗУГА ОИД

ҚАДРЛИ ОПАЖОНИМ МУҚАДДАС ТУРСУНАЛИЕВА!

admin

Табриклаймиз!

admin

БИЗ УЧУН ҚАДРЛИ, АЗИЗ ОНАЖОНИМИЗ ИКРОМОВА ШОҲИДА МУБОРАКОВНА!

admin

Қадрли қудамиз АКИМОВ ҲАМРОАЛИ ЮЛДОШЕВИЧ!

admin