Image default
Шеърий саҳифа

ЯНГИ ЙИЛГА ИЛТИЖО

Сени кута-кута интиқади дил,
Азизсан барчага, кутар барча эл,
Қандай келсанг келгин, фақат кулиб кел!
Мен ҳам кулиб қучоқ очдим сен томон,
Бир ёшга улғайтиб қўйганинг ёмон.

Гоҳ сокин, гоҳида жўшиб келасан,
Қувончимга қувонч қўшиб келасан,
Гоҳ илиб, гоҳида совиб келасан,
Марҳаматинг кенг қил, қаҳр этма тамом,
Бир ёшга улғайтиб қўйганинг ёмон!

Майли, ёшларимга ёшлар қўшавер,
Шодликлар қўшавер, гуллар тўшайвер,
Фақат дўстларимни олмагин бир-бир,
Ахир улар билан мунаввар жаҳон,
Бир ёшга улғайтиб қўйганинг ёмон!

Янги йил, мен уни ёмон соғиндим,
Йўлига кўз тикиб тўлдим, гоҳ тиндим,
Майли йўлак бўлай ё тупроқ қилгин,
Фақат уни кўрсам бўлди Художон,,
Бир ёшга улғайтиб қўйганинг ёмон!

Ошиқларга дийдор куни янги йил,
Йўқса бедорликдан сарғаяди дил,
Ўзинг азизсанку, бизни азиз қил,
Фироқни ҳеч қачон кўрмагил раво,
Қўл ушлаб ёнингга борайлик омон,
Бир ёшга улғайтиб қўйганинг ёмон!

Нурхон Элмирзаева

МАВЗУГА ОИД

Vafodor ayol

admin

Mehri ummonim

admin

KONSTITSIYAM BAXTIM

admin

CHIROY BERAR OY BILAN YULDUZ

admin