Image default
Биласизми?

БОЛАМ БОҒЧАГА БОРМАСА, ПУЛ ТЎЛАМАЙМАН(МИ?)

CАВОЛ:

  • Хусусий боғчада тарбияланаётган фарзандимга боғчага бормаганлиги учун саломатлиги бўйича поликлиникадан маълумотнома олиб келишимни талаб қилишди.
    Айтингчи, бу тўғрими? Ахир фарзандим давлатникидамас, хусусий боғчада тарбияланмоқда-ку?

ЖАВОБ:

  • 2016 йил 23 августдаги «Мактабгача таълим ташкилотлари ва мактаб-интернатлардаги болалар таъминотига ҳақ тўлаш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақидаги» – 2821-сонли қарорнинг 15, 16-бандларига асосан “Мактаб-интернатдаги бола таъминоти учун тўловнинг бир кунлик қиймати бир ойлик тўлов миқдорини шу ой мобайнидаги иш кунлари сонига бўлиш орқали аниқланади. Боланинг ёки оила аъзоларининг касаллиги, карантин ҳолатида бўлганлиги туфайли бола мактаб-интернатга кетма-кет уч кундан ортиқ келмаган давр учун тўланган тўловлар кейинги ой учун тўловни амалга оширишда ҳисобга олинади.
    Бунда боланинг келмаган кунлари сони бир кунлик тўлов миқдорига кўпайтирилиб, кейинги ой учун тўлов суммаси чиққан суммага камайтирилади. Агар боланинг келмаган кунлари учун тўлов ҳали амалга оширилмаган бўлса, жорий ой учун тўланиши лозим бўлган тўлов миқдори у келмаган кунлар учун ҳисобланган тўлов суммасига камайтирилади.
    Боланинг ёки унинг оила аъзоларининг касаллиги, карантин ҳолатида бўлганлиги туфайли боланинг мактаб-интернатга келмаганлиги тегишли даволаш-профилактика муассасаси ёки участка шифокори томонидан бериладиган маълумотнома билан тасдиқланиши шарт. Боланинг уйда қолган бошқа барча ҳолларида мактаб-интернатда бола таъминоти учун тўловлар умумий асосларда тўланади.”

Барно Уразова,
Олмалиқ шаҳар ММТБ бош мутахассиси.

МАВЗУГА ОИД

НАФСНИ ПОКЛОВЧИ, ХУЛҚНИ ГЎЗАЛЛАШТИРУВЧИ МАНЗИЛ

admin

“ТАШАББУСЛИ БЮДЖЕТ” СИЗГА МОЛИЯВИЙ КЎМАК БЕРА ОЛАДИ, БУНИНГ УЧУН…

admin

ИНСОН ҲАЁТИДАГИ УЧТА БОСҚИЧ

admin

2023 йил 1 майдан

admin