2023 йил 22 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев бошчилигида ўтказилган Республика Маънавият ва маърифат Кенгаши йиғилишида берган топшириқлари ижросини таъминлаш ҳамда Янги Ўзбекистонни бунёд этиш йўлида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, эришилаётган ютуқларни халқимизга етказиш мақсадида шаҳримиздаги барча маҳаллаларда «Янги ҳаёт учун, Янги Ўзбекистон учун!» шиори остида «Маҳаллада дув-дув гап» номли маънавий-маърифий, маданий-кўнгилочар тадбирлар ўтказилмоқда.
Хусусан, куни кеча 18-умумтаълим мактабида «Камалак» ва Ш.Рашидов маҳаллалари аҳолиси иштирокида «Янги ҳаёт учун, Янги Ўзбекистон учун!» шиори остида «Маҳаллада дув-дув гап» маънавий-маърифий тадбири ўтказилди.
Тадбирда шаҳар ҳокими ўринбосари С.Ахмедов, шаҳар «Маърифат» тарғиботчилар жамияти аъзоси Қ.Қўшбоева ва «Рамазони шариф» жоме масжиди имом ноиби А.Тўхтаровнинг маърузалари тингланди.
Шаҳар Маданият бўлими хонандалари томонидан ижро этилган қўшиқлар тадбирга ўзгача шукуҳ бағишлади. Тадбир давомида фаол иштирокчиларга китоблар ва эсдалик совғалар тақдим этилди.