Олмалиқ кон-металлургия комбинати ёнғин хавфсизлигини таъминлашга масъул бўлган ходимлартомонидан янги қурилаётган ҳамда реконструкция қилинаётган бино ва иншоотларда техника ва ёнғин хавфсизлигини таъминлашга оид тушунтириш ишлари мунтазам равишда олиб борилади.
Куни кеча олиб борилган шундай тадбирларнинг бирида бино ичида ўзбошимчалик билан лосинадан ташқари қурилиш иншоотларини олиб боришга йўл қўймаслик лозимлиги, электр тармоқларини тўғри монтаж қилиш, ёнғин содир бўлишининг олдини олиш фавқулотда вазият юзага келганда фуқароларни қутқариш эвакуация ишларини амалга ошириш юзасидан яна бир бор йўриқнома ўтказилиб, хавфсизликни таъминлашнинг долзарблиги уқдирилди.
Зеро, ёнғин хавфсизлигига риоя қилиш саноат ишлаб чиқариш корхоналарида биринчи даражали қоидалардан биридир.
Дилноза Хашимова
ОЁХТТЭБ инспектори.