Бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси фуқаролари хорижга чиқиш биометрик паспортини исталган Ички ишлар органлари ёки 135 та Давлат хизматлари марказларига ташриф буюрган ҳолда олишлари мумкин.
Энг асосийси ушбу хизматдан экстерриториал тамойил асосида фойдаланиш имкони мавжуд.
Яъни, Сиз хизмат сафари ёки бирор юмуш билан Тошкентга ёки республикамизнинг бошқа ҳудудига ташриф буюрдингиз ва у ерда Сизга хорижга чиқиш биометрик паспортига зарурат туғилди. Аввалгидек, рўйхатдан ўтган жойингиздаги ички ишлар бўлимига қайтиб бориб, вақт ва нақдингизни сарфламай, ҳозир бўлиб турган жойингиздаги Давлат хизматлари марказига мурожаат қилган ҳолда хизматлардан фойдаланишингиз мумкин.
Паспорт олиш учун тўлов миқдори БҲМнинг 1 баравари
(340 000 сўм) ташкил этади.