Креативлик, ижодкорлик, ўзгача дунёқараш… Ҳар бир чиқишида жўшқин ҳаёт тарзини ифодалаб берувчи ОКМК АЖ Ижтимоий объектлар бошқармаси ўтган йилни жуда фаол тарзда босиб ўтди дейиш мумкин. Турли ёш, турли касб таснифидан иборат бўлган тадбирлар, лойиҳалар йил бўйи яхши маънодаги муҳокамаларга сазовор бўлди. “Йилнинг энг ташаббускор мудираси” йил сарҳисоби сифатида эсда қоладиган чиқишларга бой бўлди. Мунтазам равишда ўз устида ишлайдиган, замон ва макон билан ҳамқадам замонавий раҳбар аёлнинг қиёфаси қандай бўлиши керак? Айниқса, унинг фаолияти келажак авлодни тарбиялаш билан боғлиқ бўлса-чи? Унга қандай вазифалар юкланади?
Мана шу саволларга комбинат тасарруфида фаолият юритаётган таълим ташкилотлари мудираларининг тадбирдаги чиқишлари орқали маълум маънода жавоблар олдик, албатта. 35-МТТ мудираси Ирода Соатова “Йилнинг энг ташаббускор мудираси” дея эътироф этилган бўлса, янги йилга бағишланган видеороликлар танловида 3-ўринни 18-МТМ, 2-ўринни 39-МТТлар забт этишди. Роликлар танловида ҳам биринчи ўринни 35-МТТнинг фаол ва ижодкор жамоаси эгаллади.
Бундай лойиҳалар ёшларнинг, меҳнат жамоасининг ташаббусларини қўллаб қувватлаши, янги креатив ғояларни олиб чиқиши билан эътиборга моликдир.