2024 йил 8 январь куни Халқ депутатлари Олмалиқ шаҳар Кенгашининг шу ҳақдаги қарори қабул қилинди. Ушбу қарорга асосан шаҳар иқтисодий салоҳияти ва ривожланишига қараб, 2024 йил 1 январдан юридик ва жисмоний шахслар учун белгиланган ер солиғи базавий ставкаларига қўлланиладиган коеффициентлар миқдорлари маҳалла фуқаролар йиғинлари кесимида тасдиқланди.
Унга кўра, шаҳримиздаги 52 та маҳалла бўйича ЕР СОЛИҒИ ставкалари учун коэффициентлар белгиланди. Тасдиқланган қарорга кўра, шаҳримиз марказида жойлашган «Камалак», Бобур ва Ҳамза МФЙларда жисмоний шахслар учун 1,1 коэффициент белгиланиб, 1 кв.м. ер учун 586 сўм 8 тийин, юридик шахсларга ҳам шу коэфифициент билан 1 гектар ер учун 63 млн 085 минг сўм солиқ ставкаси белгиланди.
Шаҳримизнинг чекка ҳудудида жойлашган “Теракли», «Чамбил» ва «Зарбулоқ” МФЙларга эса 0,90 коэффициенти қўлланилиб, жисмоний шахсларга 1 кв.м. ер учун ер солиғи 479 сўм 52 тийин, юридик шахсларга шу коэффициент билан 1 гектар ер учун 51 миллион 615 минг сўм ер солиғи ставкаси белгиланди.
Қолган 46 та МФЙлари учун ер солиғи ставкаси 1,00 коэффициент билан жисмоний шахсларга 1 кв.м. ер учун 532 сўм 80 тийин ҳамда юридик шахсларга шу коэффициент билан 1 гектар ерга 57 миллион 350 минг сўм ер солиғи ставкаси тасдиқланди.
Маълумот учун, ўтган 2023 йилда ер солиғи ставкаси 1,00 коэффициент билан жисмоний шахсларга 1 кв.м. ер учун 374 сўм 2 тийин ҳамда юридик шахсларга шу коэффициент билан 1 гектар ерга 41 миллион 580 минг сўм эди.