Image default
Uncategorized

ТАРТИБЛИЛИК — ХАВФСИЗЛИКНИНГ БОШ ОМИЛИ

Ёнғин хавфсизлигини таъминлаш ҳар бир ишлаб чиқариш соҳасида ишловчи ходимнинг бош қоидаларидан биридир. Бунинг учун корхона ҳудудини доимо тоза ҳолатда сақлаш, ишлаб чиқариш чиқиндиларини тез-тез тозалаб туриш муҳим. Метал қириндилар, мойланган воситалар ва ишлаб чиқариш чиқиндилари улар учун ажратилган махсус жойларга йиғилади. Корхонанинг ҳар бир бино ва иншоотига элтувчи йўллар, бино ва ўт ўчириш сув манбаларига элтувчи ўтиш йўлаклари ва йўлаклар, шунингдек, ўт ўчириш жиҳозлари ва мосламаларини олиб ишлатиш учун уларгача бориш йўллари ҳамиша очиқ бўлиши керак.

Бинолар орасидаги ёнғинга қарши оралиқ йўлларини хом ашё, жиҳозлар ва сақлаш идишлари билан тўсиш, шунингдек, автотранспортни қўйиш учун ишлатиш тақиқланади. Йўлларнинг алоҳида қисмлари ёки ўтиш жойлари ўт ўчириш машиналари юришига тўсқинлик қиладиган қилиб беркитилган бўлса, бу ҳақда дарҳол ўт ўчириш хизматларини хабардор қилиш керак. Корхона йўлларини таъмирлаш вақтида тегишли жойларга айланиб ўтиш йўналишларини кўрсатувчи белгилар ўрнатилиши ёки таъмирланаётган ҳудуд орқали ўтиш йўллари белгиланиши шарт.
Ушбу ҳолатларда қўлланиладиган йўл белгилари ГОСТ 10807-71 талабларига мос келиши лозим. Корхоналарнинг ички темир йўлини кесиб ўтиш жойлари ҳамиша ўт ўчирувчи автомобиллар ўтиши учун очиқ бўлиб, рельс бўйи билан тенг келадиган яхлит тўшамлари бўлиши шарт. Темир йўлни кесиб ўтиш жойларида вагонларни локомотивсиз қўйиб қўйиш тақиқланади. Корхона ҳудудининг ёнувчан буғ ёки газлар йиғилиб қолиши мумкин бўлган жойидан автомашина, трактор, мотоцикл ва бошқа транспорт воситасининг ҳаракатланиши тақиқланади. Бу ҳақда тегишли ёзувлар (кўрсаткичлар) илиниб қўйилиши мажбурий. Ишлаб турган корхонанинг ишлаб чиқариш ҳудудида вақтинчалик бино ва иншоотларни қуриш тақиқланади.

Нигора Маматкулова,
ОЁХТТЭБ инспектори.

МАВЗУГА ОИД

МИНИ ФУТБОЛ ҒОЛИБЛАРИ

admin

КОНСТИТУЦИЯ- АДОЛАТ МЕЗОНИДИР

admin

ИНСОН КАСБНИ БЕЗАЙДИ

admin

КЕЧИККАН САТРЛАР

admin