Ҳудудда ёки бирор объектда тутун, ёниш ёки ёнғин сезилганда бу ҳақда зудлик билан ёнғин хавфсизлик хизматига, газдан ҳимоялаш ва бошқа қутқарув хизматларига хабар бериш лозим. Шунингдек, технологик жиҳозлар, коммуникациялар, электр жиҳозлар ва вентиляцияни ўчириб қўйиш шарт.
Ёнғин хавфсизлик хизмати ходимлари келгунга қадар ёнғин объектдаги мавжуд бўлган ўт ўчириш воситалари билан ўчирилади ҳамда одамлар ва моддий бойликлар хавфсиз жойга кўчириб ўтказилади. Ўт ўчириш бўлинмалари етиб келгандан сўнг ишчи ва хизматчилар сув пуркаш енгларини ёйишга кўмаклашиб, ўт ўчириш раҳбарининг кўрсатмаларига кўра зарурий тадбирлар амалга оширилади.
Ёнғин техник асосларини ўрганишда объектдаги энг кўп учрайдиган ёнғин ҳолатлари ҳақида сўз юритиш мақсадга мувофиқ. Ўргатилаётган билим ва маълумотлар яхшироқ ўзлаштирилиши учун турли ўқув экспонатлари, фотосуръатлар ва плакатлар, ишлаб чиқаришдаги алоҳида ёнғиндан хавфли мосламаларнинг макет ва қисмлардан кенгроқ фойдаланиш мумкин.
Муаттар Хамидова,
ОЁХТТЭБ инспектори.