Image default
Янгиликлар

ШАҲРИМИЗДА НУРОНИЙЛАР МАСКАНИ ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ

Юртимизда кекса авлод вакилларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларни жамият, оилалар ва маҳаллаларда тинчлик ва осойишталигини таъминлаш,  шунингдек, ёш авлодни халқимизнинг кўп асрлик анъаналарини ҳурмат қилиш руҳида тарбиялаш ишидаги ролини оширишга оид ислоҳотлар давом этмоқда.
Жумладан, Олмалиқ шаҳрида очилган янги «Нуронийлар маскани» барча кекса отахон ва онахонларнинг қалбларини шодликка тўлдирди. Тантанали очилиш маросимини вилоят «Нуроний» жамғармаси раиси Абдусамад Носиров очиб бериб, барчага самимий тилакларини билдирди.

Нуронийлар учун барча шарт-шароитларга эга масканда «Бувижонлар мактаби», тиббиёт хонаси, дам олиш ва спорт хоналари ҳамда кутубхона учун ҳам алоҳида хоналар ажратилган. Миллий руҳда безатилган хоналарда нуронийлар бир пиёла чой устида келгусидаги режаларни белгилаб олишди.

МАВЗУГА ОИД

ҲАР БИР КЎЧАТДА ЯШАР ЯШИЛ МАКОН

admin

ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИДА ИНКУБАЦИЯ ВА АКСЕЛЕРАЦИЯ МАРКАЗИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

admin

ҲАР БИР ИНСОН — ЭЪТИБОРДА

admin

СЕН ҚАЛБЛАР МАШЪАЛИ, УМИД ЧИРОҒИ

admin