Image default
Саломатлик

ҚУТУРИШ КАСАЛЛИГИДАН САҚЛАНИНГ!

Қутуриш ўта хавфли касаллик бўлиб, касаллик бош мияни ишдан чиқиши билан характерланади. Қутуриш касаллигининг манбаи касалликка чалинган, ёввойи ва уй ҳайвонларидир. Қутуриш касаллиги белгилари кўринишидан 10 кун олдинроқ касалланган ҳайвон сўлагида қутуриш касаллигини чақирувчи вируслар мавжуд бўлади ва соғлом одамга ҳамда ҳайвонларга тишлаш ёки сўлаги орқали юқади.

Қутуриш билан касалланган одам касаллик белгилари кўрингандан сўнг 4-6 кундан сўнг ўлим кузатилади, қутуриш касаллигидан тузалиб кетиш ҳоллари шу пайтгача бўлган эмас.
Шу сабабли қутуриш касаллигининг вируси билан зарарланган одам учун касалликдан сақланишнинг яккаю – ягона йўли ўз вақтида қутуриш касаллигига қарши эмланишдир!
Шаҳар Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими мутахассислари Қутуриш касаллигига қарши курашиш ҳамда касалликнинг олдини олиш мақсадида профилактик эмлаш тадбирлари доимий равишда олиб боради.

Касалликнинг олдини олишда қуйидагиларга риоя қилинг:

1 Уй ҳайвонларини, хусусан ит ва мушукларни сақлашда қонун-қоидаларига риоя қилинг. Уларни қаровсиз қолдирманг, бегона ит ва мушуклар тишлашига йўл қўйманг, вақтида Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантриш бўлими мутахассисларига йилига бир марта уй ҳайвонларини қутуришга қарши эмлатинг.
2 Ҳеч қачон ит ва мушукларни одамни тишлашига, уй ҳайвонлари билан болаларни ўйнашига йўл қўйманг.
3 Агар ит тишласа ёки сўлаги тегса, жароҳатнинг катта кичиклигидан қатъий назар, жойлардаги тиббиёт ходимларига тезлик билан мурожаат қилинг. Зинҳор сизни тишлаган уй ҳайвонларини ўлдирманг, тезлик билан жароҳат етказган ҳайвонларни Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими мутахассисига кўрсатинг.
5 Шифокор маслаҳатига ўз вақтида қатъий риоя қилинг, эмламаларни ўз вақтида олинг.
6 Итдан, мушукдан ва бошқа ҳайвонлардан жароҳат олганда ветеринария мутахассисига текширтиринг. Ҳайвонларнинг соғлиги тўғрисидаги 1-маълумотномасини олинг. Сўнг ҳайвонни текширтириб, соғлиғи тўғрисидаги маълумотномани жарроҳлик бўлимига беришни унутманг.

МАВЗУГА ОИД

ОВҚАТДАН ЗАҲАРЛАНИШДАН ОГОҲ БЎЛИНГ!

admin

НЕГА ЭЛЕКТРОН СИГАРЕТ ЧЕКУВЧИ ЎСМИРЛАР СОНИ КАТТАЛАРГА НИСБАТАН КЎП?

admin

ГЕМОФИЛИЯ БУ…

admin

ШИЗОФРЕНИЯ НИМА?

admin