Image default
Эълон

Ҳурматли Олмалиқ шаҳри фуқаролари!

«Ўзбектелеком» АК Тошкент филиали Олмалиқ Телекоммуникациялар боғламаси шаҳар аҳолисига телефон ва интернет алоқа хизматларини кўрсатиб келмоқда.
Бу хизматларни узлуксиз ва сифатли тақдим этишда боғламамиз ходимлари сидқидилдан меҳнат қилишмоқда.
Ушбу хизматларни тақдим этишни таъминловчи линия-кабель хўжаликларимиз шаҳар кўчалари бўйлаб ерости канализацияларида, симёғочлар орқали ҳаво устунларида, ҳамда кўп қаватли уйларнинг ертўла ва том қисмлари орқали ўтган.
Юқорида келтириб ўтилган линия-кабель хўжаликларимиздан нопок бегона шахслар томонидан ҳар хил миқдорда кабель маҳсулотларини кесиб, ўғирлаб кетиш ҳолатлари учраб турмоқда. Натижада ўғирлик бўлган ҳолатларда ушбу йўналиш орқали ишловчи мижозларнинг интернет ва телефон хизматларида тўхташ ҳолатлари юз бермоқда, Бу эса мижозларга ноқулайликлар, корхонага эса моддий зарар келтирмоқда.
Ўғирлик ҳолатларининг олдини олиш бўйича боғламамиз ходимларидан иборат навбатчилик ташкил этилган ҳамда баъзи қурилма ва кабелларга сигнализациялар ўрнатилган, бундан ташқари ИИБ билан ўрнатилган тартибда ишлар йўлга қўйилган.
Лекин бу кўрилган ички чоралар аҳолининг ёрдамисиз амалга ошмайди. Шу сабабли сизларни биргаликда ўғирлик ҳолатларини олдини олишга чақирамиз. Бунда сизларнинг ёрдамингизга таянамиз.

70 613 05 50
70 613 23 32

Olmaliq telekommunikatsiya bog’lamasi

МАВЗУГА ОИД

ДИҚҚАТ!

admin

Аукцион савдода “Lacetti”

admin

ЧАҚИРИЛУВЧИЛАР ВА ОТА-ОНАЛАР ДИҚҚАТИГА!

admin

Чиқинди олиб чиқиб кетиш нархи ошмоқда

admin