CЕ маркировкаси (Cонформите Europeenne — Европа мувофиқлиги) бу — маҳсулотнинг Европа Иттифоқи қонунчилигига мувофиқлигини тасдиқловчи асосий белги ва қайси мамлакатларда ишлаб чиқарилганидан қатъий назар, маҳсулотнинг Европа Иттифоқи бозорида эркин ҳаракатланишини таъминлайди. Бу белги Европа Иттифоқи стандартлари ҳамда кўрсатмаларига мувофиқликни баҳолаш тартибидан ўтганидан кейин қўлланилади.
Маҳсулотга CE маркировкасини қўйиб, ишлаб чиқарувчи маҳсулотнинг Европа Иттифоқи қонунчилигининг унинг қўлланилишини назарда тутадиган барча мажбурий талабларига жавоб беришини ва мувофиқликни баҳолашнинг тегишли тартиб-қоидалари бажарилганлигини ўз зиммасига олади.
CЕ маркировкаси қуйидагича жойлаштирилади:
- қайси мамлакатларда ишлаб чиқарилганидан қатъи назар, CE маркировкасини қўйишни назарда тутувчи қонун ҳужжатлари талабларига жавоб бера оладиган барча ишлаб чиқарилган маҳсулотлар;
- ишлатилган, учинчи мамлакатлардан олиб келинган ва CE маркировкасини қўллашни назарда тутувчи қонун ҳужжатлари талабларига жавоб бера оладиган маҳсулотлар;
- янги маҳсулот сифатида CE маркировкасини қўллашни назарда тутувчи қонун ҳужжатлари талабларига жавоб бера оладиган ва маҳсулотларнинг хавфсизлиги ёки амалдаги уйғунлаштирилган қонун ҳужжатларига мувофиқ тарзда ўзгартирилган маҳсулотлар.
Маҳсулот ишлаб чиқариладиган компонентларда CE маркировкасининг мавжудлиги якуний маҳсулотга CE маркировкасини қўйиш ҳуқуқини бермайди, у алоҳида Европа стандартларига мувофиқлигини баҳолаш тартибидан ўтиши керак.
CЕ маркировкаси маҳсулотга ёки маҳсулот ёрлиғига кўринадиган, тушунарли, ўчмас тарзда ёпиштирилиши лозим. Агар маҳсулотнинг табиатидан келиб чиқиб, маҳсулотга ёки маҳсулот ёрлиғига ёпиштиришнинг иложи бўлмаса, у қадоқлашда, агар мавжуд бўлса унга илова қилинган ҳужжатларда кўрсатилиши мумкин. Мувофиқликни баҳолаш жараёни тугагунга қадар CE маркировкасини қўйиш мумкин эмас. Тушунарли бўлиши учун белгининг баландлиги камида 5 мм бўлиши лозим.
CЕ маркировкаси бу — Европа Иттифоқининг уйғунлаштирилган қонунчилигининг барча муҳим талабларига мувофиқлигини кўрсатувчи ягона белги ҳисобланади. CE маркировкасини «Хитой экспорти» белгисидан фарқ қилиши керак, Хитой экспорт белгисидаги C ва E ҳарфлари ҳақиқий CE маркировкага қараганда яқинроқ жойлашади. Хитой экспорт белгиси маҳсулот Хитойда ишлаб чиқарилганлигини кўрсатади. Бу белги рўйхатдан ўтказилмаган ва бу маҳсулотнинг синовдан ўтганини тасдиқламайди Ушбу белги Хитой маҳсулотларини ишлаб чиқарувчилари томонидан ўзбошимчалик билан жойлаштирилади.
Бозор назорати тадбирларининг холислигини таъминлаш учун CE маркировкасини назорат қилиш Европа Комиссияси билан ҳамкорликда аъзо давлатларнинг давлат органлари зиммасига юклатилади.
Идоралар белгисини ноқонуний қўллаш учун Европа Иттифоқига аъзо давлатнинг миллий маъмурий ва жиноий қонунчилигида белгиланган санкциялар кўзда тутилган. Бажарилган жиноятнинг оғирлигига қараб, тадбиркорлик субъектлари жарима, айрим ҳолларда эса қамоқ жазосига тортилиши мумкин. Аммо, агар маҳсулот соғлиқ учун хавфли деб ҳисобланмаса, ишлаб чиқарувчига маҳсулотни бозордан олиб чиқиш мажбуриятидан олдин амалдаги қонунларга мувофиқлигини таъминлаш учун иккинчи имконият берилиши мумкин.
CЕ маркировкасига эга бўлиш истагида бўлсангиз “УзТест” давлат муассасаси Маҳсулотларни экспорт қилишга кўмаклашиш бюросига мурожаат қилишингиз мумкин.
Мурожаат учун телефон:
+99871-202-00-11
(ички: 1171)
Д.Собитов,
“УзТест” давлат муассасаси Олмалиқ филиали
Маҳсулотларни экспорт қилишга кўмаклашиш бюроси мутахассиси.