Image default
Жамият

ИПОТЕКА КРЕДИТЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШДА ИМТИЁЗ БОРМИ?

Мамлакатимизда аҳоли фаровонлигини янада ошириш, уларни уй-жойга бўлган эҳтиёжларини самарали таъминлаб боришда бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Бунинг натижасида кўплаб эҳтиёжманд оилалар имтиёзли асосда уй-жойли бўлмоқдалар. Аҳолини арзон уй-жой билан таъминлашда узоқ муддатли ипотека кредитларининг ажратилиши ҳам бу борада катта самара бермоқда.

Бу жараённи янада ривожлантириш ҳамда аҳолига қулайликлар яратишда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 22 сентябрдаги “Ипотека кредитидан фойдаланишда аҳолига қўшимча қулайликлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ-377-сон қарори муҳим аҳамият касб этди.
Қарорга кўра, уй-жойларни сотиб олиш ва ипотека кредитларини расмийлаштириш жараёнларида фуқароларга қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида вилоятлар марказларида ипотека марказларини ташкил этиш белгиланди. Шунингдек, ипотека марказларида ҳудудда уй-жой қурилишини амалга ошираётган қурилиш-пудрат (девелопер) ташкилотларининг сотув офисларини, тижорат банкларининг банк бурчаги ва кассаларини ҳамда хусусий нотариал идораларни жойлаштириш чораларини кўриш ҳам қарорда назарда тутилган.
Ушбу қарорнинг аҳамиятлиси шундаки, 2023 йил 1 январдан бўён дастлабки бадалнинг ва ипотека кредити бўйича фоизларнинг бир қисмини қоплаш учун субсидия берилган фуқароларнинг уй-жойларни сотиб олиш, қуриш ёки реконструкция қилиш учун олинган ипотека кредитларини ҳамда улар бўйича ҳисобланган фоизларни тўлаш учун йўналтирилган иш ҳақи ва бошқа даромадлари жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғига тортилмаяпти. Бунда кўзда тутилган имтиёз қарз олувчи ва бирга қарз олувчилар даромадининг бир солиқ даврида меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг саксон бараваридан ошмаган қисмига татбиқ этилмоқда.
Шуни таъкидлаш лозимки, агарда ипотека кредити ҳисобига сотиб олинган, қурилган ва реконструкция қилинган мол-мулк унга бўлган ҳуқуқ давлат рўйхатидан ўтказилган санадан эътиборан ўттиз олти ой ичида бегоналаштирилганда, ўтган давр бўйича қўлланилган мазкур имтиёзлар бекор қилиниб, даромадлар белгиланган тартибда солиққа тортилади.

Матлуба Ашурова,
шаҳар Адлия бўлими
ЮХКМ бошлиғи.

МАВЗУГА ОИД

ХАЙР-ЭҲСОН ДЕКАДАСИ

admin

“ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН ЁШЛАРИ, БИРЛАШАЙЛИК!”

admin

ЖАМОАТ ХАВФСИЗЛИГИ ЙЎЛИДА

admin

“ГУЛЗОР” ОРОМГОҲИДА 1 КУН

admin