Image default
Саломатлик

КУЙДИРГИКАСАЛЛИГИДАНОГОҲ БЎЛИНГ!

Ҳозирда Республикамизда бўлгани каби туманимизда хам чорвачилик билан шуғулланувчи хўжаликлар, фермер ва фуқароларнинг шахсий ҳайвонларини инсоният учун ўта хавфли юқумли одамлар ва ҳайвонлар учун умумий бўлган (зооантропаноз) касалликларидан хисобланган куйдирги касаллигидан химоя қилиш долзарб муаммо бўлиб қолмоқда.

Куйдирги касаллиги дунёнинг барча давлатларида иссиқ қонли хайвонлар орасида тарқалган ва одамлар орасида хам учрайдиган ўта хавфли касаллик ҳисобланади.
Куйдирги касаллиги – ўткир кечувчи, ўта хавфли юқумли касаллик бўлиб, у билан барча турдаги қишлоқ хўжалиги уй ва ёввойи хайвонлар касалланади. Одамларга асосан хайвонлар орқали юқади. Касалликни организмда ва махсус озуқали мухитларда капсула, ташқи кислородли мухидларда эса спора хосил қилувчи микроб бацилла қўзғатади, Ўлган аммо ёрилмаган хайвон мурдасида кислород бўлмаганлиги учун спора бўлмайди. Бироқ куйдирги бактериясининг спорали бацилла шакли жуда чидамли бўлиб тупроқда 80 йил ва ундан кўпроқ вақтгача ўзтнтнг касаллик қўзғатиш қобилиятини сақлайди. Касаллик қўзғатувчи манба касалланган ҳайвондир. Касалланган ҳайвон ўзининг ахлати, сийдиги ва сўлаги билан атроф муҳитни ифлослантиради. Кислородли шароитда микробнинг спорасиз шакли спорали шаклга айланади ва тупроқ, ҳашак, дон маҳсулотлари, яйловлар, сув ҳавзаларини ифлослантиради. Бундай спора билан ифлосланган жойлар касаллик ўчоқлари ҳисобланади. Баъзан бошқа жойдан келтирилган куйдирги билан касалланган ҳайвон маҳсулотлари- гўшт ва гўшт маҳсулотлари, тери, жун, суяк уни ҳам касаллик манбаи бўлиши мумкин.
Кўпгина касалликлар одамларда ветеринария маҳсулотларининг рухсатсиз мажбурий сўйилган молларнинг гўштини тарқатиш оқибатида келиб чиқади. Куйдирги касаллигини қўзғатувчи бацилла 80-100 йилгача касаллик қўзғатиш хусусиятини йўқотмайди, 100 -110С ҳароратга чидамли, паст ҳарорат, ошқозон шираси унга умуман таъсир этмайди. Касаллик одамларда кўпинча ветеринария мутахассисининг рухсатисиз мажбурий сўйилган моллар гўштини тарқатиш оқибатида келиб чиқади. Касаллик ҳайвонларда шиддатли, ўткир ва сурункали кечиши мумкин. Шиддатли ўтганда ҳайвонларнинг нафас олиши тўсатдан оғирлашади ва бурун бўшлиқларидан кўпик оқа бошлайди. Ҳайвонлар ҳолсизланиб, ҳушини йўқотади ва 1-2 соатда ўлади. Бундай кечиш қўй, эчки ва қорамолларда учрайди. Шунинг учун ҳайвон тез ўлса ёки мажбурий сўйилса, юзада жойлашган тешиклардан ( бурун, орқа аъзолар) қон чиқса, қон ва мурда қотмаса албатта куйдиргига гумон қилиш ва текшириш керак.
Куйдирги касаллигининг олдини олиш учун бацилладан тайёрланган вакцина билан бузоқлар 3 ойлигидан 1 марта, 6 ойдан сўнг 2 марта ва катта ёшдаги қорамоллар ҳар йили 1 марта эмланиши шарт. Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими мутахассислари куйдирги касаллигига қарши курашиш ҳамда касалликнинг олдини олиш мақсадида профилактик эмлаш тадбирлари доимий равишда олиб боради.

Шаҳар Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими.

МАВЗУГА ОИД

БОЛАЛАРНИ ГИЖЖА КАСАЛЛИКЛАРИДАН АСРАНГ!

admin

ИТ ВА МУШУГИНГИЗ ЎЗИНИ ЁРУҒЛИК ВА СУВДАН ОЛИБ ҚОЧСА, БИЛИНГКИ…

admin

ЭҲТИЁТ БЎЛИНГ, ЯҚИН АТРОФИНГИЗДА ГРИПП

admin

ШИФОКОРЛАР УЧУН ИМТИЁЗЛАР

admin