Image default
Адлия саҳифаси

ОИЛАВИЙ МЕҲМОН УЙЛАРИ ОЧИШ ТАРТИБИ: ИМТИЁЗ ВА ИМКОНИЯТЛАР

Республикамиз ҳудудларининг туризм салоҳиятини ошириш, шунингдек ички туризмни ривожлантириш, маҳаллий ва хорижий сайёҳларни жалб этиш, юртимиздаги энг қадимий, диққатга сазовор туристик зоналарни кенг миқёсда тарғиб этиш ҳамда сайёҳлар учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида оилавий меҳмон уйлари, хостеллар, ўтовли ва чодирли оромгоҳлар фаолияти йўлга қўйилмоқда. Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 27 ноябрдаги 622-сон қарори билан оилавий меҳмон уйлари, хостеллар, ўтовли ва чодирли оромгоҳлар фаолиятини ташкил этиш ва улар томонидан хизмат кўрсатиш тартибини белгиловчи Низом тасдиқланган.
Ҳар бир хонадонда оилавий меҳмон уйи очиш учун ҳар бир меҳмонга 3 метр квадрат жой бўлиши керак. Шунингдек, битта оилавий меҳмон уйи 10 нафаргача сайёҳни қамраб олиши мумкинлиги Низомда ҳам белгилаб қўйилган. Ундан ортиғига рухсат берилмайди. Якка тартибдаги тадбиркор ёки оилавий корхона ёинки хусусий фирмаси бўлган фуқароларгина оилавий меҳмон уйи очиши мумкин. Сабаби, улар солиқ тўловчи сифатида рўйхатдан ўтган бўлиши керак. Оилавий меҳмон уйи очишнинг имтиёзлари ҳам бор. Масалан, ана шундай хонадонлар табақалаштирилган солиқ тўлаши белгилаб қўйилган. Агар вилоят марказида оилавий меҳмон уйи очган шахс якка тадбиркор бўлса, ойига 200 минг сўм, туман марказида бўлса, 100 минг сўм, чекка ҳудудда истиқомат қилаётган шахс меҳмон уйи ташкил этса, ойига атиги 50 минг сўм солиқ тўлаши белгиланган. Ҳар бир оилавий меҳмон уйига икки-уч нафар ишсиз фуқаролар ишга жойлашиши мумкин бўлади.
Оилавий меҳмон уйи ташкил этганга яна бир имконият — бу oilakredit.uz сайтидаги платформаси орқали 50 миллион сўмгача кредит ажратилиши ҳам Президентимизнинг 2022 йил 27 январдаги “Хизматлар соҳасини ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида кўрсатиб ўтилган.
Оилавий меҳмон уйлари, хостеллар, ўтовли ва чодирли оромгоҳларни ягона реестрга киритиш бўйича давлат хизматлари Давлат хизматлари марказлари ва Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали кўрсатилади.

Рустам Хамраев,
шаҳар Адлия бўлими
Давлат хизматлари
маркази директори.

МАВЗУГА ОИД

ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИДАН ҚАНДАЙ ҚИЛИБ ОНЛАЙН ФОЙДАЛАНСА БЎЛАДИ?

admin

ЎЗБЕКИСТОНДАГИ 208 ТА ТУМАН ВА ШАҲАР БЕШТА ТОИФАГА АЖРАТИЛДИ

admin

“ХАБЕАС КОРПУС” ИНСТИТУТИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ“ХАБЕАС КОРПУС”

admin

ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИ МАРКАЗЛАРИ ОРҚАЛИПЕНСИЯ ТАЙИНЛАШ УЧУН АРИЗА БЕРИШ ХИЗМАТИ ИШГА ТУШИРИЛГАНЛИГИДАН ХАБАРДОРМИСИЗ?

admin